Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Самарқандда содир бўлган ЙТҲда маст ҳолда бўлган фуқаро вафот этди
Самарқанд шаҳрида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисасида спиртли ичимлик таъсирида бўлган фуқаро вафот этган. Бу ҳақда вилоят ИИБ ахборот хизмати хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, 2021 йил 30 декабр куни Самарқанд шаҳри Чилустун маҳалласида одам ўлими билан боғлиқ йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган.
Nexia машинаси ҳайдовчиси Афросиёб кўчасида пиёдани уриб юборган. Оқибатда пиёда оғир тан жароҳатлари олиб вафот этган.
Дастлабки суриштирувда аниқланишича, пиёда маст қилувчи ичимлик таъсири остида маст бўлган. Шунингдек, ҳайдовчи ҳам машинани белгиланган тезлик меъёрларидан ошириб бошқарган.
Мавзуга оид
15:38 / 22.12.2025
Фарғонада икки автомобил тўқнашиши оқибатида бир киши ҳалок бўлди
12:12 / 21.12.2025
Тошкентда автобус ҳайдовчиси ўз эҳтиётсизлиги оқибатида ҳалок бўлди
14:23 / 20.12.2025
Қорақалпоғистонда икки машина тўқнашуви оқибатида 3 киши ҳалок бўлди
12:10 / 20.12.2025