Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Евроиттифоқ АҚШ ва НАТОнинг Россия билан музокараларида қатнашиш талаби билан чиқди
10 январ куни Женевада АҚШ-Россия, 12 январ куни Брюсселда Россия-НАТО музокаралари бўлиб ўтади. Томонлар Украина ва Европадаги хавфсизлик масалаларини муҳокама қилиши кўзда тутилган.
Фото: AP
Евроиттифоқ АҚШ ва НАТОнинг Россия билан музокараларида қатнашишни талаб қилмоқда, деб ёзади Financial Times.
ЕИ расмий шахслари газетага берган интервьюларида Женева ва Брюсселдаги учрашувлар ташкил қилинишидан ҳафсаласи пир бўлганини билдирган.
10 январ куни Женевада АҚШ-Россия, 12 январ куни Брюсселда Россия-НАТО музокаралари бўлиб ўтади. Томонлар Украина ва Европадаги хавфсизлик масалаларини муҳокама қилиши кўзда тутилган.
Брюссел Европа хавфсизлиги келажаги бўйича «музокараларда нейтрал кузатувчи бўлиб тура олмайди», деди ЕИ ташқи сиёсат маҳкамаси раҳбари Жозеп Боррел.
Бўлажак музокараларда Брюсселнинг иштироки чекланган бир вақтда ЕИ аъзолари Россия билан икки томонлама мулоқотга ҳаракат қилмоқда. Германия ва Франция дипломатик саъй-ҳаракатларни кучайтирди. Германия канцлерининг ташқи сиёсат бўйича маслаҳатчиси Йенс Плетнер ва унинг француз ҳамкасби Эммануэл Бонн Россиянинг юқори мартабали расмийлари билан музокара ўтказиш учун Москвага йўл олди. Улар шунингдек, Украина расмийлари билан ҳам учрашади.
Франция бошчилигидаги бир гуруҳ мамлакатлар ЕИ НАТОга камроқ суяниши ва ўз мустақил мудофаа салоҳиятини ривожлантириши керак деб ҳисобламоқда.
Москва Вашингтон ва унинг иттифоқчиларидан НАТОни кенгайтирмаслик, собиқ совет мамлакатлари билан ҳарбий ҳамкорликни тўхтатиш, Европадан АҚШ ядро қуролини олиб чиқиб кетиш, НАТО кучларини 1997 йилдаги жойлашувига қайтаришни талаб қилмоқда.
Альянс бош котиби Йенс Столтенберг НАТО Украина ва Грузиянинг альянсга қўшилишида Россия билан муроса қилмаслигини айтган.
Мавзуга оид
22:21 / 01.02.2026
Эрон ЕИ мамлакатлари армияларини "террорчи гуруҳлар" рўйхатига киритди
09:24 / 29.01.2026
Вадефул: Украина ЕИ аъзолигига ҳаққоний имконият олиши шарт
08:32 / 29.01.2026
Мерц: Украина 2027 йилгача ЕИга киролмайди
13:41 / 28.01.2026