Ўзбекистон | 10:07 / 06.01.2022
4135
1 дақиқада ўқилади

2022 йилда камида 60 минг нафар фуқаро хорижда ишга жойлаштирилади

Хавфсиз, ташкиллаштирилган хорижий меҳнат миграциясига фуқароларни юборишни ташкил этиш, хорижда меҳнат қилаётган фуқаролар ҳақ-ҳуқуқларини таъминлашга манзилли кўмак кўрсатиш режалаштирилмоқда.

Фото: Getty Images

2022–2026 йилларга мўлжалланган тараққиёт стратегиясини 2022 йилда амалга ошириш бўйича “Йўл харитаси” лойиҳасига кўра, хорижий мамлакатлар меҳнат ресурслари ва ишчи кучи, аниқ мутахассисларга бўлган талабини ўрганиш мўлжалланган.

Хорижда меҳнат қилаётган фуқаролар меҳнат шароитлари, уларни қийнаётган муаммолар ўрганиб чиқилади.

2022 йилда камида 60 минг нафар фуқароларни ишга жойлаштиришни таъминлаш кўзда тутилмоқда. 

Ташкиллаштирилган ҳолда юборилган 20 минг нафар фуқарога ҳаёти ва соғлиғини суғурталаш полислари харажатларини қоплаб бериш, 10 минг нафар фуқарога имтиёзли микрокредитлар ажратиш ишлари амалга оширилади.

Амалга оширилаётган ишлар натижаси бўйича президент администрацияси ва Вазирлар Маҳкамасига ҳисобот бериш ҳам кўзда тутилган.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид