Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
2022 йилда прокурорлар, судьялар ва адлия ходимларининг таъминоти қанчага тушиши маълум бўлди
Президент Шавкат Мирзиёев «Ўзбекистон Республикасининг 2022 йилги Давлат бюджети тўғрисида»ги қонунни имзолади.
Ҳужжатда давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, бошқарув, адлия, прокуратура, судлар ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, шунингдек, нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари харажатлари эълон қилинган.
Ҳужжатга кўра, 2022 йилда прокуратура органлари харажатлари учун 1 триллион 357 миллиард сўм (2021 йилда 1 триллион 375 миллиард сўм ажратилган), адлия органлари учун 178,9 миллиард сўм (146 миллиард сўм) йўналтирилади.
2022 йилда судьяларнинг харажатлари бюджетга 1 триллион сўмга (635,5 миллиард сўм) тушади.
Маълумот учун, 2020 йилда юқорида кўрсатилган тузилмаларнинг таъминоти харажатлари анча кам эди. Жумладан, ўшанда прокуратура органларига 869 миллиард сўм, адлия органларига эса 432 миллиард сўм берилган.
Мавзуга оид
07:36 / 07.05.2026
Қонун талабларини бузган икки нафар судья ишдан бўшатилди
12:22 / 25.03.2026
Давлат бюджетининг 2025 йилдаги ижроси. Дефицит – 39 трлн сўмгача қисқарди
17:38 / 12.02.2026
Судья ва унинг оила аъзолари мол-мулкини декларация қилиш йўлга қўйилиши мумкин
21:00 / 11.01.2026