Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Марказий осиёликларга ҳам берилади» — Россиядаги йирик онлайн кўчмас мулк платформаси этник ва диний мазмундаги эълонларни тақиқлади
Россиянинг кўчмас мулкни сотиш, ижарага бериш каби онлайн хизматлар кўрсатувчи ЦИАН платформаси фуқаролиги, ирқи, миллати, тан ранги, диний эътиқодига доир эълонлар жойлашни тақиқлади. Янги қоида 1 февралдан кучга киради.
Онлайн хизматнинг Telegram-каналида хабар қилинишича, шу мазмундаги ўзгартиришлар лицензия шартномасига ҳам киритилган бўлиб, унга кўра, муаллифлардан олдинги эълонларини ҳам 2022 йил 1 февралга қадар янги қоидалардан келиб чиққан ҳолда ўзгартириши талаб этилади. Ушбу муддатга қадар ўзгартирилмаган эълонларга онлайн хизматнинг ўзи ўзгартириш киритиши мумкин.
«Лицензиат: ЦИАН маълумотлар базасига фуқаролиги, миллати, дини, тана туси, ирқи, этник келиб чиқишига доир талаблар, чекловлар, тақиқлар ёки қандайдир йўсинда мақбулловчи ахборотни жойлай олмайди», дейилади ЦИАН сайтидаги хабарда.
Ушбу ўзгаришлар барча кўчмас мулк тоифаларига тегишли бўлиб, Россиянинг барча минтақалари учун бирдек амал қилади.
Эслатиб ўтамиз, Kun.uz мухбирлари 2019 йил ноябр-декабр ойларида Россия федерациясига амалга оширган хизмат сафари ҳақида тайёрлаган видеолавҳасида Москва шаҳрида квартирани ижарага олиш қийинчиликлари ҳақида ҳам сўз юритган эди. Хусусан, ижара эълонларида «Марказий осиёликлар, Ислом динига эътиқод қилувчиларга ижарага берилмайди» ёхуд «славян кўринишидаги кишилар ижарага қўйилади» каби эълонлар мавжудлиги ҳақида ёзганди.
Россия Федерацияси Маъмурий-процессуал кодексининг 5.62-моддасига (Дискриминация - Камситиш) биноан, «фақат славян кўринишидагилар учун» каби эълонлар камситиш деб баҳоланиши ва жисмоний шахсларга 1-3 минг рубл, юридик шахсларга 50-100 минг рубл жарима солишга асос бўлиши мумкин.
Мавзуга оид
08:45
G7 баёнотидан сўнг Киев яна ҳужумга учради
08:29
Путинга яқин деб ҳисобланган бизнесмен қамоққа олинди
22:32 / 17.06.2026
Трамп Россия ва Хитойни «бутун дунёни портлатиб юбормаслик» учун ядровий келишувга чақирди
17:21 / 17.06.2026