Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қашқадарёда бир неча ой давомида 22 соат дарс ўтган ўқитувчига 20 соатга иш ҳақи тўлангани маълум бўлди
Ижтимоий тармоқларда Қарши тумани ХТБга қарашли 12-мактаб ўқитувчиси Б.Расуловнинг 22 соат дарс ўтганига қарамасдан 20 соат учун маош тўлашгани айтилган мурожаати тарқалди. Ҳолатга вилоят прокуратураси муносабат билдирди.
Муносабатда маълум қилинишича, ўқитувчига 2 соат ошиқча дарс юклатилгани ҳолати Қарши тумани прокуратураси ва ХТБ масъуллари иштирокида ўрганилган.
Ўрганиш давомида мактаб директорининг ўқув-тарбиявий ишлари бўйича ўринбосари томонидан 2021/2022 ўқув йили дарс жадвали нотўғри шакллантирилиб, Б.Расуловга асоссиз равишда 22 соат дарс қўйиб юборилгани аниқланган.
Оқибатида ўқитувчи Б.Расулов сентябрь-ноябрь ойларида 2 соат ортиқча дарс ўтиб келган. Бироқ ўқитувчига 2 соат қўшимча дарс бериш бўйича мактаб директорининг буйруғи расмийлаштирилмаган.
Қайд этилишича, ҳозирда мактаб маъмурияти томонидан йўл қўйилган хатолик тўлиқ бартараф этилиб, 2022 йил январь ойидан бошлаб, ўқитувчи Б.Расуловга дарс жадвали асосида 22 соат дарс соатлари ажратилиши таъминланган.
Ўрганишда туман ХТБнинг 2022 йил 8 январдаги 7-К-сонли буйруғи билан 12-мактаб директори ўринбосарига юқоридаги камчиликларга йўл қўйгани, ўқув соатларининг дарс жадвалига мувофиқлигини назорат қилиб бормагани ва меҳнат фаолиятида бошқа камчиликларга йўл қўйгани сабабли ҳайфсан интизомий жазоси қўлланган.
Шунингдек, ўқитувчи Б.Расулов ўз тушунтиришида мурожаатини ўрганиб чиқиш бўйича қониқиш ҳосил қилганини, туман прокуратураси ва масъулларнинг амалий ёрдами билан дарс соатлари 22 соат этиб белгиланганини, мурожаати бўйича ҳеч кимга нисбатан даъво эътирози йўқлигини баён қилган.
Мавзуга оид
22:01 / 13.06.2026
Қашқадарёда қум-шағал аралашмасини ноқонуний қазиб олиш ҳолатлари фош этилди
15:20 / 13.06.2026
Эски сандиқдан топилган британча сурат: Дулси хоним излаган Боқижон Акрамов Бухоро ва Қашқадарёдан топилди
19:37 / 04.06.2026
Қашқадарёлик эшак гўшти савдогари: у уч ойда икки бор судланди
22:49 / 30.05.2026