Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қишки таътил узайтирилгани ўқитувчилар маошига таъсир қилмайди - ХТВ
Қишки таътил узайтирилгани ўқитувчиларнинг маошига таъсир қилмайди. Бу ҳақда Халқ таълими вазирлиги хабар берди.
Фото: Kun.uz
Қайд этилишича, Халқ таълими вазирлиги томонидан қишки таътил кунлари узайтирилганлиги ҳақида эълон қилинган хабардан сўнг ўқитувчи ва ота-оналардан кўплаб саволлар йўлланган.
Вазирлик маълумотида айтилишича, умумтаълим муассасалари ўқувчилари учун бериладиган қўшимча таътил кунлари давомида халқ таълими тизимида фаолият юритаётган педагог ва бошқа ходимларга амалдаги иш ҳақи тўловлари сақланган ҳолда тўлаб борилади, яъни ойлик маошга таъсир қилмайди.
Аввалроқ, Халқ таълими вазирлиги матбуот хизмати Ўзбекистонда мактабларда ҳам қишки таътил 24 январга қадар узайтирилганини маълум қилганди.
Ўзбекистонда ОТМ талабалари ва мактаб ўқувчилари учун қишки таътил 28 декабрдан бошланганди.
6 январь куни Олий таълим вазирлиги талабалар учун қишки таътил муддати узайтирилгани ҳақида хабар берган, Халқ таълими вазирлиги эса ўқувчилар одатдаги каби 11 январдан мактабларга қайтишини маълум қилганди.
Мавзуга оид
11:51 / 21.04.2026
Намангандаги мактаблар “Мутолаа” платформасида мажбурий обунага жалб қилинаётгани айтилди
14:34 / 30.03.2026
Наманганда 6-синф ўқувчисига жинсий зўравонлик қилган ўқитувчи қамоққа олинди
21:02 / 18.03.2026
Мактабларда баҳорги таътил 20 март кунидан бошланади
12:30 / 14.03.2026