Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жанубий Кореяда қурилаётган кўп қаватли бинонинг ташқи деворлари қулаб тушди
Воқеа жойида бўлган уч киши омон қолган. Қурилишда ишлаётган яна олти кишининг тақдири номаълум.
Жанубий Кореянинг Кванчжу шаҳрида қурилаётган кўп қаватли бинонинг ташқи деворлари қулаб тушди. Бу ҳақда KBS World Radio хабар берди.
Хабарга кўра, бино қулаши Хвачжон-дон районидаги Hyundai IPark мажмуаси қурилиш майдонида содир бўлган. Воқеа жойида бўлган уч киши омон қолган. Қурилишда ишлаётган яна олти кишининг тақдири номаълум.
Район хавфсиз деб эълон қилинганидан сўнг йўқолган ишчиларни қидириш бошланади.
Бинонинг 23-қаватдан 38-қаватгача бўлган ташқи девори томга бетон қуйилган вақтда қулаб тушган. Мажмуа HDC Hyundai Development Company компанияси томонидан қурилаётган бўлиб, 2021 йилда Кванчжуда қулаб тушган яна бир бинони ҳам айнан ушбу компания қурган. Ўшанда тўққиз киши ҳалок бўлган.
Мавзуга оид
13:32 / 14.05.2026
Кореяга ишга юборишдаги йирик схема: Kun.uz бу ҳақда уч йил олдин бонг урган эди
19:26 / 06.05.2026
Жанубий Кореянинг собиқ биринчи хонимига нисбатан ҳукмни оғирлаштирган судья ўлик ҳолда топилди
16:10 / 27.04.2026
Жанубий Корея Ўзбекистонда АТ таълими учун 14 млн доллар грант ажратади
22:00 / 17.04.2026