Ўзбекистон | 19:47 / 14.01.2022
6051
1 дақиқада ўқилади

Россияга Ўзбекистондаги 10 корхонадан помидор ва қалампир олиб киришга рухсат берилди

Бухородаги 8та ва Фарғонадаги 2та корхона Россияга маҳсулот олиб кириш ҳуқуқига эга бўлди.

Фото: ТАСС

Россельхознадзор 13 январдан Ўзбекистондаги 10 корхонага Россия ҳудудига помидор ва қалампир олиб киришга рухсат берди. 

Қайд этилишича, ушбу корхоналар маҳсулотларини карантин фитосанитар экспертизадан ўтказиш натижаларига асосан мазкур қарор қабул қилинган

Қарор билан Бухородаги 8та ва Фарғонадаги 2та корхона Россияга маҳсулот олиб кириш ҳуқуқига эга бўлди.

2021 йил июлда Россельхознадзор Тошкент вилоятидан помидор ва қалампир маҳсулотлари олиб кирилишига тақиқ қўйганди. Бунга маҳсулотларда вируслар аниқлангани сабаб бўлган. 

Шу билан бирга, назорат органи талаби бажарилганидан сўнг чекловлар олиб ташланмоқда. 15 ноябрдан 6та, 29 декабрдан эса битта ишлаб чиқарувчи Россияга помидор ва қалампир экспорт қилиш ҳуқуқига эга бўлганди.

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид