Туркманистон Ўзбекистон билан чегараолди савдо зонаси ҳақидаги келишувни ратификация қилди
Туркманистон Ўзбекистон билан ўтган йилнинг октябр ойида Тошкентда имзоланган туркман-ўзбек чегара зонасини ташкил этиш ва товар айирбошлаш ҳажмини ошириш бўйича келишувни ратификация қилди. Тегишли фармонни Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳамедов имзолади, дея хабар бермоқда «Туркменистан сегодня».
Туркманистон-Ўзбекистон чегарасидаги савдо зонасини ташкил этиш ва фаолиятини тартибга солиш тўғрисидаги битим икки давлат президентларининг 2021 йил октябр ойида Тошкентда бўлиб ўтган музокаралари якунлари бўйича имзоланган эди.
Ҳужжат қўшни давлатларнинг чегарадош ҳудудлари – Лебап ва Бухоро вилоятлари, шунингдек, Тошҳовуз ва Хоразм вилоятлари ўртасидаги ўзаро ҳамкорликни сезиларли даражада кенгайтиришга қаратилган.
Охирги 4 йил ичида икки давлат ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажми 5 баробар ошди, 2021 йилда эса 65 фоизга ошиб, қарийб 880 миллион долларни ташкил этди.
Мавзуга оид
14:00 / 04.10.2024
Тўрт ҳудудда кучли дори воситалари савдоси фош этилди
08:20 / 18.09.2024
Август ойида электромобиллар савдоси 2 баравар камайди
10:44 / 05.09.2024
Тошкентда Бутунроссия ташқи савдо академияси филиали очилади
16:14 / 03.09.2024