Каттақўрғонда солиқчининг ўлимига сабаб бўлган ЙҲХБ ходимларига нисбатан қўзғатилган жиноят иши бўйича апелляция суди бошланди
2021 йил 10 июн тунда Каттақўрғон туманида ИИБ ЙҲХБ ходимлари туман солиқ идораси бошлиғи ўринбосари Азизбек Аҳмедовнинг ўлимига сабабчи бўлганди. 2021 йил 3 декабр куни айбдорларга ҳукм ўқилганди. Kun.uz мухбирининг хабар беришича, ҳар икки томоннинг апелляцияси билан жиноят иши қайта кўриб чиқилмоқда.
2021 йил 3 декабрь куни, жиноят ишлари бўйича Каттақўрғон туман судида судланувчилар М.Қўчқоров (1987 йилда туғилган, Каттақўрғон тумани ИИБ ЙҲХБ бошлиғи лавозимида ишлаган) ва Ш.Раҳимбердиев (1990 йилда туғилган, Самарқанд вилояти ИИБ ЙҲХБ ЙПХБ 4-отряд катта инспектори лавозимида ишлаган) га нисбатан жиноят иши кўриб чиқилган ва айбдорларга суд ҳукми ўқилган.
Эълон қилинган суд ҳукмига кўра, М.Қўчқоров ва Ш.Раҳимбердиев Жиноят кодексининг 102-моддаси (эҳтиётсизлик орқасидан одам ўлдириш) 1-қисми ва 206-моддаси (ҳокимият ёки мансаб ваколати доирасидан четга чиқиш) 1-қисмида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбли деб топилган.
Судланувчилар 2 йил ички ишлар органларида ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилиниб, уларнинг ҳар бирига 2 йилу 10 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган. Тайинланган жазони манзил-колонияларда ўташ белгиланган.
Kun.uz мухбирига кўра, суд ҳукмидан айбланувчи ва жабрланувчи томон норози бўлган ва апелляция берган. Шу сабабли жиноят ишлари бўйича Самарқанд вилоят суди ишни қайта кўриб чиқишни бошлаган.
Марҳум солиқчининг укаси Аслиддин Аҳмедов Kun.uz’га айбдорлар етарлича жазоланмагани, акасининг ўлимида ҳодиса иштирокчиси бўлган тўрт нафар ЙҲХБ ходимларини ҳам айбдор деб билишини ва улар ҳам етарлича жазоланиши лозимлиги учун апелляция беришганини айтди.
Эслатиб ўтамиз, 2021 йил 10 июн куни Каттақўрғон тумани давлат солиқ инспекцияси бошлиғи ўринбосари Азиз Аҳмедов йўл ҳаракати хавфсизлиги ходимларининг зўравонлиги туфайли вафот этган. Мазкур ҳодиса ОАВда тарқалгач, ИИВ матбуот котиби муносабат билдириб, солиқчи бошқарувидаги Cobalt светофорнинг қизил чироғида тўхтамасдан, ходимларнинг тўхташ ишорасига бўйсунмасдан, юқори тезликда ҳаракатланиб яширинмоқчи бўлганини, сўнг ҳайдовчи машинани ташлаб, пиёда қочишга уринганини маълум қилганди. Аммо Kun.uz суриштирувида воқеалар тафсилоти бошқачароқ бўлгани аниқланганди.
Мавзуга оид
09:09 / 20.12.2024
Самарқандда 19 ёшли аёл 16 ёшли қизни калтаклади
11:20 / 10.09.2024
«Мана қизил чироқда ўтган иплос шўпир, шуни қарғанглар» — Андижон вилояти ИИБ ЙҲХБ бошлиғи
12:33 / 17.08.2024
Натижасидан норози абитуриентлар учун апелляция саналари маълум қилинди
19:21 / 15.08.2024