Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Радиосиз машиналар 100 фоиз техник соз ҳисобланади» – «UzAuto Motors» Kun.uz'да чиққан «Cobalt» ҳақидаги мақолага муносабат билдирди
«UzAuto Motors» 19 январга қадар имзоланган шартномалар бўйича «Chevrolet Lacetti» ва «Cobalt» автомашиналари эгаларига автомагнитоласиз етказиб берилишини маълум қилгач, бу мавзу интернетда фаол муҳокама қилинди.
Kun.uz'да ушбу ҳолат ҳақида Шуҳрат Шокиржонов муаллифлигидаги «UzAuto Motors»га савол: Автомагнитоласиз «Cobalt»ни техник соз деб аташ мумкинми?» сарлавҳали мақола эълон қилинганди. Компания ушбу мақолага муносабат билдирди. Муносабатда мақолада илгари сурилган саволларга жавоб берилган. Шунингдек, «UzAuto Motors» Kun.uz компания фаолиятига бефарқ бўлмагани ва муаллиф «Cobalt» машинаси ишқибози эканини ҳам эътироф этган.
«Компания томонидан қилинган мурожаатдан сўнг, ижтимоий тармоқларда «Chevrolet Cobalt» ва «Lacetti» автомобилларининг автомагнитоласиз етказиб берилиши юзасидан турли тушунмовчиликлар кузатилмоқда. Шундай мурожаатлардан бири Kun.uz сайтида «UzAuto Motors»га савол: Автомагнитоласиз «Cobalt»ни техник соз деб аташ мумкинми?» сарлавҳаси остида эълон қилинди.
Ҳурматли Kun.uz жамоаси, аввало компанияга бўлган эътиборингиз учун ўз миннатдорчилигимизни билдирамиз. Муаллиф Шуҳрат Шокиржонов «UzAuto Motors» томонидан ишлаб чиқариладиган «Cobalt» автомобилининг ишқибози эканлигидан хурсандмиз. Шундан ҳам ушбу автомобил модели ҳақида барча маълумотларни яхши билишини тушуниш мумкин.
Мурожаат муаллифи ўзининг мақоласида бир нечта саволларни қўйган. Хабар эълон қилинган куннинг ўзидаёқ компания тегишли мутахассислари томонидан изоҳлар тайёрланди.
1) «Cobalt» магнитоласиз қандай ишлатилади? Автомагнитоласиз машиналарда бурилиш ва авариявий чироқларнинг овозини салонга нима чиқариб беради? Ёки silent режимга кўникиши керакми шўрлик ҳайдовчилар? Бундан ташқари, автомагнитола зиммасига юкланган, машинанинг кўплаб созламаларини бошқариш функцияси нима бўлади?
Жавоб: Магнитоласиз модификацияларда радио орқали бошқариладиган ва ахборот берувчи қурилмалар ҳисобга олинган. Яъни ҳарорат ва соат маълумотлари тезлик прибор панелида, машина авария ҳолатидаги ёки бурилиш чироқларининг овозлари ҳайдовчига алоҳида овоз карнайлари орқали етказиб берилади. Автомобилларда огоҳлантирувчи овозлар ва магнитола овози алоҳида-алоҳида мустақил тизим қилиб ишлаб чиқарилган. Автомобил пульти автомагнитоласиз автомобилда ҳам тўлиқ ишлайди. Агар қўшимча масофадан бошқариладиган функцияга эга бўлган пультлар ўрнатилса, ҳеч қандай муаммосиз интеграция қилиниб, тўлиқ ишлаш имкониятига эга.
«UzAuto Motors» огоҳлантирувчи ва бурилиш чироқлари овозлари «Tex. Reglament»нинг мажбурий талаблари эканлигини ҳисобга олиб, уни талабга зид равишда ишлаб чиқармайди. Барча мажбурий овозли сигналлар тўлиқ ишлайди.
2) Ахир, бозордан сотиб олинадиган бошқа автомагнитола бу вазифани бажара олмаслиги кундек равшан. Суриштирдим, «Cobalt»га бошқа автомагнитола ёки монитор ўрнатганларни айнан шу муаммо қийнамоқда. Ёки ўша 2013-йилларда автомагнитоласиз автомашиналарда қўлланган техник ечимлар яна қўлланадими? Яъни чироқ овози прибор панелга кўчириладими? Ёки ўша Россияга экспорт қилинган «Евро-1 простой» «Cobalt»ларда ишлатилган прибор панеллар яна қўлланадими?
Жавоб: «UzAuto Motors» таклиф этаётган автомагнитоласиз автомобилда харидорлар томонидан бошқа автомагнитола ўрнатилиши инобатга олиниб, бошқа магнитола ўрнатилган тақдирда ҳам мажбурий функцияларнинг ишлаши сақланиб қолинади. Автомобилнинг кўплаб созламалари мажбурий эмаслигини ҳисобга олиб, ташқи температура, соат ва огоҳлантирувчи чироқлар ишлагандаги овозларининг ишлаши ва созлаш функциялари автомобилнинг приборлар панелида сақланиб қолади. Юқорида таъкидланганидек, радиодаги мажбурий функциялар тезлик прибор панелига кўчирилиб ишлаб чиқарилади. Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, ҳозирда ички бозор учун ишлаб чиқариладиган автомагнитоласиз «Cobalt» ташқи бозор учун мўлжалланган автомобиллар билан бир хил функцияга эга бўлади.
3) Магнитоласиз автомобилларга магнитола ўрнатиш-чи, кафолатни сақлаб қоладими?
Жавоб: Хабар берилганидек, бозордан ўзингизга ёққан хоҳлаган турдаги автомагнитолани «UzAuto Motors» расмий дилерларида ўрнатиш билан автомобилга берилган кафолатни йўқотмайсиз. Ёдда тутинг, расмий дилерда магнитолани ўрнатгандан сўнг, автомобил сервис китобчасига муҳрлатишни унутманг.
4) Хўп, ҳеч қандай чора кўрилмасдан машиналар сотувга чиқарилар экан, бундай автомобилларни техник соз деб бўладими?!
Жавоб: Таҳлилчи компаниялар фикрига кўра, микрочиплар ва логистика билан боғлиқ муаммолар 2023 йилгача давом этиши, ҳаттоки вазият янада мураккаблашиши мумкин. «UzAuto Motors» АЖ эса дунёда содир бўлаётган глобал муаммолар ечимига ёки уни енгиллаштириш жараёнларига таъсир кўрсатиш имкониятига эга эмас. Ушбу жараёнларда GM кўмагида вазиятни барқарорлаштириш учун чоралар кўрилмоқда. Бундан ташқари, бошқа алтернатив таъминотчилар ҳам ўрганиб чиқилмоқда. Автомобилларнинг етказиб бериш муддати узайиши, конвейерларнинг тўхтаб қолиши ҳамда ишчи ўринлар сони қисқаришининг олдини олиш учун харидорларнинг розилигига кўра автомобилни кейинчалик қайта жиҳозлаш билан ёки бошқа магнитолани компания расмий дилерларида ўрнатиш билан магнитоласиз олишни таклиф қилди.
Автомобилларда радио қурилма асосий функционал бутловчи қисм турига кирмаганлиги учун радиосиз тури 100 фоиз техник соз деб ҳисобланади. Бурилиш чироқлари ва огоҳлантирувчи сигналлар тўлиқ ишлашига «UzAuto Motors» кафолат беради.
Юқорида таъкидлаганимиздек, «UzAuto Motors» томонидан ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 25 апрелдаги №237-сонли қарори билан тасдиқланган «Транспорт воситалари хавфсизлиги тўғрисида»ги умумий Техник регламент талабларига тўлиқ жавоб беради ҳамда ушбу техник регламентга доимий мувофиқликни таъминлашни кафолатлайди. Узстандарт агентлиги хамда халқаро сертификатлаштириш органлари (IDIADA, RDW) томонидан доимий текширувлардан ўтиб боради.
Шунингдек, истеъмолчиларга тушунарли бўлган йўриқнома видеоролик тарзида компания расмий саҳифаларида тақдим этилади», дейилган компания баёнотида.
Мавзуга оид
08:45 / 12.06.2026
Тошкентда хавфли ҳаракатланган Cobalt ўқ узиб тўхтатилди
17:54 / 18.05.2026
Cobalt сотуви 30 фоизга пасайди, электромобилларга талаб ошган. Ўзбекистон автомобил бозори шарҳи
11:15 / 01.12.2025
Сирдарёда зовурга тушиб кетган Cobalt қутқарувчилар томонидан чиқариб олинди
17:08 / 22.11.2025