Самарқандда ҳокимлар йўқлигида қабул қилиниши режалаштирилган 24 та қарор ва фармойиш лойиҳаларида хатолар аниқланди
Самарқанд вилоятида ҳокимлар йўқлигида қабул қилиниши режалаштирилган 24 та қарор ва фармойиш лойиҳаларида хатолар аниқланган. Бу ҳақда вилоят Адлия бошқармаси бошлиғи С.Нуриев вилоят кенгашига берган ахборотида маълум қилган.
Қайд этилишича, 2021 йилда Самарқанд вилоят адлия бошқармаси томонидан вилоят ҳокимлигининг 15 та, туман, шаҳар адлия бўлимлари томонидан эса ҳудудий ҳокимликларнинг 57 та норматив-ҳуқуқий тусга эга бўлган қарор лойиҳалари ҳуқуқий экспертизадан ўтказилган.
Экспертиза натижасига кўра, лойиҳаларнинг 55 тасига ижобий хулоса берилган бўлса, 17 таси белгиланган талабларга жавоб бермаганлиги учун қайтарилган
Ҳокимлар қарорлари жойланиб бориладиган “E-qaror” ишга туширилган вақтдан бошлаб бугунги кунгача тизим орқали вилоят, туман ва шаҳар ҳокимликлари томонидан жами 6115 та қарорлар қабул қилинган.
Қарор лойиҳалари қабул қилинишидан олдин адлия органлари томонидан кўрилиб, хато ва камчиликлари аниқланганда, улар қабул қилишдан олдин бартараф этилмоқда.
Жумладан, туман ва шаҳар ҳокимликлари томонидан қабул қилинган 102 та, хусусан, туман ва шаҳар ҳокимлари 2022 йил 15 январга қадар меҳнат таътилида бўлган даврда қабул қилиниши режалаштирилган 24 та қарор ва фармойиш лойиҳалари қонунчилик талабларига жавоб бермаганлиги сабабли олдиндан кўриб чиқилиб, хато ва камчиликлари тузатилган.
Қайд этилигшича, бу борада ҳамкорлик ўрнатилганига қарамай, туман ва шаҳарлар ҳокимликларининг норма ижодкорлиги соҳасидаги фаолияти ўрганилганда, 200 та хато ва камчиликларга йўл қўйилганлиги аниқланиб, ушбу камчиликларни бартараф этиш мақсадида 12 та тақдимнома киритилиб, 12 та қарор бекор қилинди, 12 қарор ва 29 фармойиш мувофиқлаштирилди.
Бундан ташқари, 2021 йил октябрь-декабрь ойларида Юридик хизмат кўрсатиш марказларига давлат органлари ва ташкилотлари томонидан 16 203 та ҳужжатлар келиб тушган бўлиб, шундан 8 951 та буйруқлар, 3 5 43 та шартномалар ҳуқуқий экспертизадан ўтказилиб, ижобий, 621 та ҳужжатларга қонунчиликка зидлиги сабабли салбий хулоса берилган. 2 257 таси қайтарилган. 764 та ҳужжатлар қонунчиликка зидлиги сабабли ҳуқуқий экспертизадан ўтказилмаган, 67 та мурожаатлар ўрганиб чиқилган.
Натижада, Марказлар томонидан хизмат кўрсатиладиган ташкилотларнинг ноқонуний бўлган ёки нотўғри расмийлаштирилган 3 642 та буйруқ, фармойиш, шартномалар ва юридик тусдаги бошқа ҳужжатлари қабул қилинишининг олди олинган.
Ҳисобот даврида давлат органлари ва ташкилотларининг иш фаолиятида қонун ҳужжатларига риоя этилаётганлиги юзасидан 995 та давлат органлари ва ташкилотларида 1 075 марта назорат тадбирлари, хусусан, ўрганиш ва мониторинглар ўтказилди. Ўтказилган ўрганиш ва мониторинг натижасида 161 509 дан ортиқ қонунбузилиш ҳолатларига йўл қўйилганлиги аниқланган.
Мазкур қонунбузилиш ҳолатларининг:
- 3 667 таси мурожаатларни кўриб чиқиш соҳасига;
- 44 759 таси таълим;
- 19 417 таси меҳнат ва бандлик;
- 9 889 таси пенсия ва нафақа;
- 10 854 таси солиқ;
- 8 648 таси соғлиқни сақлаш;
- 5 609 таси ер ва уй-жой масаласи;
- 58 666 таси банк-кредит, коммунал тўловларнинг, имтиёзли преференцияларнинг қўлланилиши ва бошқа соҳаларга тегишли бўлган.
Юқоридаги аниқланган қонунбузилиши ҳолатларини бартараф этиш мақсадида 2 083 та тақдимнома, 4 543 та огоҳнома, маъмурий жавобгарликка тортиш бўйича тегишли органларга 786 та, жиноий жавобгарликка тортиш бўйича 97 та таклиф, шунингдек судларга 2 637 та даъво аризалари киритилиб, мазкур даъво аризаларининг 1 992 таси қаноатлантирилган.
Мавзуга оид
09:18 / 17.11.2024
Болалар омбудсмани Самарқандда жинсий зўравонлик қурбони бўлган қиз билан учрашди
23:25 / 09.11.2024
Самарқандда Қуролли кучлар хизматчиси, солиқчи, Миллий гвардия ва кадастр ходимлари пора билан ушланди
15:06 / 01.11.2024
Самарқанд вилоятида иситиш мавсуми 1 ноябрдан бошланди
10:59 / 25.10.2024