Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонликларнинг иш ҳақи статистикаси эълон қилинди
2021 йилда ойлар кесимида ўртача ойлик номинал ҳисобланган иш ҳақи йил давомида ўсиб бориб, декабр ойида ўзининг энг юқори натижасини қайд этди - 3,7 миллион сўм. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси хабар берди.
Қўмита маълумотига кўра, йилнинг энг паст кўрсаткичи мос равишда январ ойида кузатилди –2,6 миллион сўм.
2021 йилда энг юқори ўртача ойлик иш ҳақи банк, суғурта, лизинг ва кредит воситачилик фаолиятида қайд этилди - 8,2 миллион сўм. Ахборот ва алоқа соҳасида ўртача ойлик иш ҳақи 5,5 миллион сўмга тенг бўлган бўлса, ташиш ва сақлаш соҳасида - 4,3 миллион сўм, таълим соҳасида - 2,3 миллион сўм. Энг паст ўртача иш ҳақи соғлиқни сақлаш ва ижтимоий хизматлар кўрсатиш соҳасида қайд этилди - 2,1 миллион сўм.
Банк, суғурта, лизинг ва кредит воситачилик фаолиятида энг юқори ўртача иш ҳақи Тошкент шаҳрида (10,9 миллион сўм), энг пасти – Сурхондарё вилоятида (5,4 миллион сўм) кузатилди.
Таълим соҳасида энг юқори ўртача ойлик иш ҳақи Тошкент шаҳрида (3,4 миллион сўм), энг пасти Қашқадарё вилоятида (2 миллион сўм) қайд этилди. Тошкент (2,3 миллион сўм), Сирдарё (2,3 миллион сўм) вилоятлари ва Тошкент шаҳрида (3,4 миллион сўм) иш ҳақи республика бўйича ўртача кўрсаткичдан юқори бўлди. Бошқа ҳудудларда ўртача ойлик иш ҳақи нисбатан паст.
Соғлиқни сақлаш ва ижтимоий хизматлар кўрсатиш соҳасида энг юқори ўртача ойлик иш ҳақи Тошкент вилоятида (2,6 миллион сўм), энг пасти – Қашқадарё вилоятида (1,7 миллион сўм). Республика бўйича ўртача кўрсаткичдан паст ҳолат етти вилоятда кузатилди.
Мавзуга оид
10:49 / 30.06.2026
Рўйхатга олиш натижасида Ўзбекистон аҳолиси сони 39 миллиондан ошиқ экани маълум бўлди
09:05 / 29.06.2026
Ўзбекистон қайси товарларни энг кўп импорт қиляпти?
10:10 / 27.06.2026
34 йилда 9 ёшга ўсиш: ўзбекистонликлар узоқроқ умр кўрмоқда
10:10 / 24.06.2026