Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Янги таҳрирдаги Маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги кодекс биринчи ўқишда қабул қилинди
Бугун, 26 январь куни бўлиб ўтган Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги ялпи мажлисида «Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги кодексини тасдиқлаш ҳақида»ги қонун лойиҳаси биринчи ўқишда кўриб чиқилди ва қабул қилинди.
Маълум қилинишича, мазкур ҳужжат билан кодекснинг номланиши унинг тартибга солиш предмети ва хорижий тажрибадан келиб чиқиб, «Маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги кодекс» деб ўзгартирилмоқда.
«Шунингдек, маънан эскирган, амалда ўз аҳамиятини йўқотган ёки фуқаролик ва бошқа қонун ҳужжатлари билан тартибга солинадиган 33 та маъмурий ҳуқуқбузарлик кодексдан чиқарилмоқда. Объектив эҳтиёждан келиб чиқиб, 12 та янги турдаги ҳуқуқбузарлик учун маъмурий жавобгарлик белгиланмоқда», - дейилади қуйи палата хабарида.
Шунингдек, маъмурий ҳуқуқбузарликни содир этиш қуроли ҳисобланган ашёни ҳақини тўлаш шарти билан олиб қўйиш жазоси - маъмурий жазо тизимидан чиқариляпти.
Коррупция ҳолатларига имкон берувчи омилларни бартараф этиш мақсадида ҳуқуқбузарлик содир этилган жойнинг ўзида нақд пулда жарима ундириш тартиби ҳам бекор қилинмоқда.
Қонун лойиҳаси билан қатъий маъмурий жарималар қайта кўриб чиқилиб, уларнинг минимал ва максимал миқдори белгиланмоқда ҳамда Маъмурий ҳуқуқбузарликларни соддалаштирилган тартибда кўриб чиқиш институти жорий этилиши кўзда тутилмоқда.
Аввалроқ, Маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги янги кодекс лойиҳасидан фуқароларнинг жамоат жойларида ибодат либосларида юриши бўйича белгиланган жазо олиб ташланаётгани хабар берилган эди.
Мавзуга оид
09:47 / 20.12.2025
Меҳнат инспекцияси ҳисоботи Сенатда танқид қилинди: назорат 32 фоизга камайган
18:17 / 18.12.2025
2026 йилда асосий солиқлар бўйича ставкалар ўзгармайди
13:32 / 18.12.2025
Сенат 2026 йилги давлат бюджетини маъқуллади
19:25 / 14.11.2025