07:31 / 29.01.2022
8086

Сергели туманидаги мактаб директори «Ўзбекистон халқ ўқитувчиси» унвони билан тақдирланди 

Нигора Саидхўжаевага «Ўзбекистон Республикаси халқ ўқитувчиси» фахрий унвонини бериш тўғрисида президент фармони имзоланди.

Фото: Халқ таълими вазирлиги

Президент матбуот хизмати хабарига кўра, Тошкент шаҳри Сергели тумани 300-мактаб директори Нигора Саидхўжаевага «Ўзбекистон Республикаси халқ ўқитувчиси» фахрий унвони берилди.

Унга унвон халқ таълими соҳасидаги кўп йиллик самарали меҳнати, ёш авлодни эзгу ғоялар, миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат, ватан ва халққа муҳаббат, садоқат руҳида тарбиялаш, келажак эгалари бўлган ёшлар қалбида илм-фан ва билимга интилиш, меҳнатсеварлик ва бағрикенглик кўникмаларини шакллантириш ва мустаҳкамлашга қўшган катта ҳиссаси ҳамда ижтимоий ҳаётдаги фаол иштироки учун берилгани айтилади.

Аввалроқ, Ўзбекистонда юқори малакали ўқитувчиларни рағбатлантириш учун халқ таълими вазирининг жамғармаси ташкил этилиши хабар берилганди

Бу ҳақда президент Шавкат Мирзиёев раислигида 28 январь куни мактаб таълимини ривожлантириш масалалари бўйича ўтказилган видеоселектор йиғилиши маълум қилинди.

Top