Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Самарқандда Қирғизистонга тегишли машина уриб юборган пиёда вафот этди
Самарқанд вилояти Оқдарё туманида қирғизистонлик ҳайдовчи бошқарувида бўлган машина пиёдани уриб юборган. Оқибатда пиёда шифохонада вафот этган. Бу ҳақда вилоят ИИБ ахборот хизмати хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, 2022 йил 23 феврал куни М-37 Самарқанд-Бухоро-Туркманбоши автомобил йўлининг Оқдарё тумани ҳудудидан ўтган қисмида одам ўлими билан боғлиқ йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган.
Тошкент-Бухоро йўналишида ҳаракатланиб кетаётган Қирғизистон Республикаси бошқарувида бўлган Volvo машинаси кўчани кесиб ўтаётган пиёдани уриб юборган. Оқибатда, пиёда оғир тан жароҳатлари олиб, шифохонада вафот этган.
Қайд этилишича, вилоят ИИБ ЙҲХБ ходимлари томонидан Оқдарё туманида мазкур ЙТҲ юзасидан муҳокама ўтказилган. Унда ҳайдовчилар ва фуқароларга йўлларда эҳтиёт бўлиб ҳаракатланиш уқтирилган.
Мавзуга оид
09:30 / 17.06.2026
Тошкентда Lacetti ва BYD тўқнашуви оқибатида уч киши ҳалок бўлди
18:17 / 15.06.2026
“Сув ичаман деб чалғидим” – Навоийда ЙТҲга учраган автобус ҳайдовчиси 10 йилга қамалди
14:23 / 15.06.2026
Самарқандда Damas ҳайдовчиси ЙТҲ содир этиб, машинадан тушиб қолди
15:55 / 13.06.2026