Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Самарқандда ҳайдовчининг телефонини тортиб олишга уринган ЙҲХБ ходимига хизмат текшируви тайинланди
Фото: ИИБ ахборот хизмати
Самарқанд вилояти Нарпай туманида қоидабузар ҳайдовчининг телефонини тортиб олишга уринган ЙҲХБ ходимига хизмат текшируви тайинланган. Бу ҳақда вилоят ИИБ ахборот хизмати раҳбари хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, 2022 йилнинг 23 январь куни М-37 Самарқанд-Бухоро-Туркманбоши автомобил йўлининг Нарпай тумани ҳудудидан ўтувчи 102-километрида хизмат вазифаларини олиб бораётган вилоят ИИБ ЙҲХБ 4 отряди ходимлари йўл ҳаракати қоидаларини бузиб ҳаракатланиб келаётган Nexia машинасига тўхташ ишорасини берган. Ҳайдовчи ЙҲХБ ходимларининг қонуний талабига бўйсунмай, ҳаракатланиб кетган.
Тезкор тадбирлар натижасида, 2001 йилда туғилган ҳайдовчи И.Н. ушланиб, унга нисбатан қонунда белгиланган тартибда маъмурий баённома расмийлаштирилган. Унга тегишли Nexia машинаси вақтинчалик сақлаш учун жарима майдончасига жойлаштирилган.
Шундан сўнг, ҳайдовчи инспекторни тасвирга олмоқчи бўлган вақтида ЙҲХБ ходими фуқаронинг қўлидаги телефонни тортиб олишга ҳаракат қилган.
Қайд этилишича, ЙҲХБ ходимининг ҳаракатига ҳуқуқий баҳо бериш мақсадида унга нисбатан хизмат текшируви тайинланган. Натижаси тўғрисида текширув якунига кўра хабар берилади.
Мавзуга оид
14:02 / 08.04.2026
“Қўлингни синдираман”: Самарқандда ўқувчиларга таҳдид қилган она устидан текширув бошланди
13:39 / 07.04.2026
Самарқандда «кар ҳайдовчи таҳқирлангани» ҳақидаги видео саҳналаштирилгани маълум бўлди
11:30 / 05.04.2026
Самарқанд трамвайи — фақат носталгия эмас, одамларга нафи тегаётган тизим
09:00 / 05.04.2026