Ўзбекистон | 17:13 / 02.02.2022
7276
1 дақиқада ўқилади

Андижонда 44 минг АҚШ долларини яширинча олиб чиқишга уринган шахс тўхтатиб қолинди

Фото: Давлат божхона қўмитаси ахборот хизмати

Андижон вилояти божхона бошқармаси “Дўстлик” чегара божхона пости орқали чиқиб кетаётган фуқаро Х.Ж. бошқарувидаги “Cobalt” русумли автотранспорт воситаси ўрнатилган тартибда божхона назоратидан ўтказилган. Бу ҳақда Давлат божхона қўмитаси хабар бермоқда.

Қайд этилишича, ушбу фуқаронинг автотранспорт воситасида йўловчи божхона декларациясида кўрсатилмаган ва божхоначиларнинг оғзаки сўровида маълум қилинмаган, рухсат этилган меъёрдан ташқари яна 44 минг АҚШ долларини олиб чиқмоқчи бўлганлиги аниқланган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

Аввалроқ, Давлат хавфсизлик хизматининг Наманган ва Андижон вилоятлари бўйича бошқармалари ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда катта миқдордаги чет эл валютасини ноқонуний равишда хорижга чиқариш билан шуғулланувчи жиноий гуруҳ фаолиятига чек қўйилганлиги хабар қилинган эди.

Абдували Қурбонов
Тайёрлаган Абдували Қурбонов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид