Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон 2021 йилда Қозоғистондан 1 млн тонна цемент импорт қилган
Ўзбекистон 2021 йилда 2,7 млн тонна цемент импорт қилган. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси маълумот берди.
Қўмита хабарига кўра, 2021 йилда хориждан Ўзбекистонга қиймати 128,3 млн АҚШ долларига тенг бўлган 2,7 млн тонна цемент импорт қилинган.
Қайд этилишича, бу кўрсаткич 2020 йил билан солиштирилганда 206 минг тоннага кўп.
2021 йилда Ўзбекистон цемент импорт қилган асосий давлатлар орасида Қозоғистон етакчилик қилмоқда – 1,1 млн тонна.
Кейинги ўринларда 816 минг тонна цемент импорт қилинган Тожикистон ва 671 минг тонна цемент олиб кирилган Қирғизистон бормоқда.
Шунингдек, Эрондан 58,1 минг тонна, Туркманистондан 36,3 минг тонна ва Россиядан 502 тонна цемент олиб келинган.
Аввалроқ, «Оҳангаронцемент» Алишер Усмоновга алоқадор компания ихтиёрига ўтгани хабар берилганди.
Мавзуга оид
10:49
Рўйхатга олиш натижасида Ўзбекистон аҳолиси сони 39 миллиондан ошиқ экани маълум бўлди
09:05 / 29.06.2026
Ўзбекистон қайси товарларни энг кўп импорт қиляпти?
20:30 / 28.06.2026
Қозоғистон қуролли кучлари юқори даражадаги жанговар шайлик ҳолатига келтирилади
10:40 / 27.06.2026