Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Польша украиналик қочқинларни қабул қилишга тайёрланмоқда
Маълум қилинишича, Польша ҳудудида Украинанинг камида бир миллион нафар фуқароси доимий равишда яшайди.
Польша уруш юз берган тақдирда Украинадан оммавий равишда қочқинлар ўтишига тайёргарлик кўрмоқда. Бу ҳақда Польша миллий хавфсизлик бюроси раҳбари Павел Солох маълум қилди.
«Президент бу масала бўйича ҳукумат билан маслаҳатлашмоқда, вазирлар маҳкамаси бу ҳолат билан боғлиқ ҳаракатларни тайёрламоқда. Оммавий равишда қочқинлар ўтиши вариантини эътиборга олишимиз шарт», — деди Солох.
Унинг сўзларига кўра, Польша ҳудудида Украинанинг камида бир миллион нафар фуқароси доимий равишда яшайди.
Охирги вақтда оммавий ахборот воситаларида Россиянинг Украинага бостириб кириши ҳақида тез-тез айтилмоқда. Россия бу иддаоларни рад этиб келмоқда.
Мавзуга оид
09:00
Россиянинг оммавий ҳужуми: Киевда 4, Харкивда 5 киши ҳалок бўлди
18:44 / 14.06.2026
Украина дронлари Россиянинг камида 14 регионига ҳужум қилди
10:02 / 13.06.2026
Украина армиясида кенг кўламли ислоҳотлар бошланди
23:16 / 12.06.2026