Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Эрдўған Украинага борди
Эрдўғаннинг ташрифи давомида Украина ва Туркия эркин савдо ҳудуди тўғрисида келишув имзолаши кутилмоқда.
Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған Киевга борди. У бу ҳақда Twitter саҳифасида маълум қилди.
Эрдўғаннинг қайд этишича, у Украина президенти Владимир Зеленскийнинг таклифига кўра олий даражадаги стратегик кенгашнинг 10-йиғилишида иштирок этади.
"Бу учрашувлар мамлакатлар учун ҳам, минтақа учун ҳам яхши натижалар келтиришига умид қиламан", - деб ёзди Туркия президенти.
Унинг қўшимча қилишича, Туркия Украина дуч келган муаммолар ва минтақадаги кескинликни диққат билан кузатмоқда.
"Туркия Қора денгиз бўйидаги мамлакат сифатида барча томонларни босиқликка ва минтақадаги тинчликни сақлаш учун мулоқотга чақиради", - дея қайд этди Эрдўған.
Ражаб Тоййиб Эрдўғаннинг ташрифи давомида Украина ва Туркия эркин савдо ҳудуди тўғрисида келишув имзолаши кутилмоқда.
Мавзуга оид
21:30 / 09.07.2026
Украина Азов денгизида Россиянинг 20 дан ортиқ кемасига зарба берди. Бу ҳақда нималар маълум?
20:36 / 09.07.2026
Путин Украина билан вазиятни янада кескинлаштиришга тайёр - ОАВ
18:10 / 09.07.2026
Эрдўған НАТО етакчиларига шахсий тўппонча совға қилди
18:02 / 09.07.2026