Ўзбекистон | 07:28 / 03.02.2022
7043
2 дақиқада ўқилади

Туризм ва спорт вазирига икки нафар ўринбосар тайинланди

Президент қарорига кўра, Шаҳрилло Маҳмудов ва Абдулла Аслонов Ўзбекистон туризм ва спорт вазирининг ўринбосари лавозимига тайинланди.

Абдулла Аслонов

Абдулла Аслонов 1984 йил Самарқанд вилоятида туғилган. 2014 йилда Самарқанд давлат чет тиллар институти магистратурасини тамомлаган. Кўп йиллар давомида А. Аслонов «Камолот» ёшлар ижтимоий ҳаракати тизимида фаолият юритган. 2020 йилдан Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Халқаро ишлар ва парламентлараро алоқалар қўмитасининг аъзоси ҳисобланади.

Шаҳрилло Маҳмудов

Шаҳрилло Маҳмудов 1970 йил Бухоро вилоятида туғилган. У 1992 йилда Бухоро давлат педагогика институтини тамомлаган. 2013 йилдан буён Ўзбекистон Оғир атлетика федерацияси раисининг биринчи ўринбосари лавозимида фаолият юритган. Ш.Маҳмудов 2002 йилда «Ўзбекистонда хизмат кўрсатган спорт устози» фахрий унвони, 2016 йилда «Меҳнат шуҳрати» ордени ҳамда 2021 йилда «I даражали Соғлом авлод учун» ордени билан мукофотланган.

Ўткир Саидов ва Аваз Каримов бошқа ишга ўтиши муносабати билан туризм ва спорт вазирининг ўринбосари лавозимларидан озод этилди.

Мавзуга оид