Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қашқадарёда машина бошқаруви вақтида телефондан фойдаланган ЙПХ ходимига чора кўрилди
Ижтимоий тармоқларда Қашқадарё вилояти ИИБ ЙҲХБ ходимининг машина бошқаруви пайтида телефондан фойдалангани акс этган видео тарқалди. ИИВ ЙҲХББ ахборот хизмати мазкур ходимга чора кўрилганини маълум қилди.
Қамаши туманида хизмат вазифасини олиб бораётган туман ИИБ ЙҲХБ ходими Г.Қ. хизмат машинасини бошқараётиб уяли телефондан фойдаланган. Ҳолат акс этган видео ижтимоий тармоқларда тарқалгач ходимнинг хатти-ҳаракати кенг жамоатчилик эътирозларига сабаб бўлди.
Қайд этилишича, видео Қашқадарё вилояти ИИБ ЙҲХБ ходимлари томонидан ўрганилиб, Қамаши тумани ИИБ ЙҲХБ ходими Г.Қ.га нисбатан тегишли тартибда маъмурий баённома расмийлаштирилган.
Маълумот учун, президент томонидан 2021 йил 30 ноябр куни имзоланган қонун билан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг бир неча моддаларига ўзгартиришлар киритилди.
Янги қонун билан:
- транспорт олд қисмига монитор ўрнатганлик учун жавобгарлик бекор қилинди;
- ҳайдовчилар транспортни бошқаришда телефондан қулоқчинлар орқали ва қўлларини ишлатмасдан гаплашиш имконини берадиган ускуналар орқали фойдаланиши мумкин бўлди;
- 4 турдаги ҳуқуқбузарлик (транспорт воситалари эгалари томонидан суғурта полисини олмаганлик ёки муддати ўтган суғурта полиси ёки суғурта полисида назарда тутилмаган шахс автотранспорт воситасини бошқаргани; йўловчиларни лицензиясиз ташиш билан шуғулланганлик; паспорт тизими қоидаларини бузганлик; фуқаролар томонидан валюта қийматликларини ноқонуний олганлик ёки ўтказганлик) учун жарима миқдори камайтирилди;
- тезлик ошириб юборилганда радарда қайд этилган тезликдан 5 км/соат айириб жазо қўлланиши белгиланди;
- 2022 йил 1 мартдан бошлаб ҳайдовчи ёнида паспорти ёки ID-картаси бўлганида транспортни бошқариш, рўйхатдан ўтказганликка оид ҳужжатларни, ишончномани, суғуртани ёнида олиб юриши талаб этилмайдиган тартиб ўрнатиш назарда тутилди.
Мавзуга оид
23:10 / 30.05.2026
Навоийда минг доллар порани рад этган ЙПХ ходими мукофотланди
18:35 / 26.05.2026
Наманганда ЙПХ инспекторини уриб кетиб, ўлимига сабабчи бўлган ҳайдовчи 6 йилга қамалди
18:06 / 17.03.2026
Жиззах ва Андижонда ЙПХ ходимлари қўлга олинди
07:58 / 07.03.2026