Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россия қурувчилар бирлашмаси соҳага 2 миллионга яқин мигрант етишмаётганлигини билдирди
Таъкидланишича, Россия қисқа муддатли истиқболда меҳнат мигрантларини жалб этишдан воз кеча олмайди.
Россия қурувчилар миллий бирлашмаси раҳбари Антон Глушков ҳозирда соҳага 1,5 миллиондан 2 миллион нафаргача мигрант етишмаётганлигини айтди.
«Бугунги кунда пандемия ва чегаралардаги чекловлар туфайли қурилиш соҳаси ишчи кучи танқислигига дуч келган. Мавжуд вазиятда соҳага хориждан ишчи кучини жалб этмасликнинг имкони йўқ. Ҳисоб-китобларимизга кўра, қурилиш ҳажми сақлаб қолинганда 1,5 миллиондан 2 миллион нафаргача мигрант етишмайди»,— деди у.
Унинг фикрича, Россия қисқа муддатли истиқболда меҳнат мигрантларини жалб этишдан воз кеча олмайди.
Мамлакат қурилиш вазирлигининг баҳолашича, 2021 йил сентябр ҳолатига кўра, биргина Москвадаги қурилишларда ишчи кучи танқислиги 3 миллион нафарни ташкил этган.
Москва ҳукумати эса аксинча, пойтахтдаги меҳнат мигрантлари сонини камайтиришни истамоқда.
Мавзуга оид
10:02 / 13.06.2026
Украина армиясида кенг кўламли ислоҳотлар бошланди
18:11 / 12.06.2026
Uzbekistan Airways ёнилғи танқислиги туфайли Ўзбекистондан Россияга айрим парвозларни қисқартиради
17:21 / 12.06.2026
Россия–Украина урушида фронт чизиғи: ташаббус ким томонда?
09:35 / 12.06.2026