Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Буюк Британия мудофаа вазири музокара ўтказиш учун Москвага келди
Бир кун аввал Британия ташқи ишлар вазири Лиз Трасс Москвада Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров билан музокара ўтказганди.
Буюк Британия мудофаа вазири Бен Уоллес расмий ташриф билан Москвага келди. Бу ҳақда Бирлашган Қиролликнинг Москвадаги элчихонаси хабар берди.
Уоллес россиялик ҳамкасби Сергей Шойгу билан музокара ўтказади.
Британия ОАВнинг маълумот беришича, Уоллес Шойгу билан учрашувда Россиянинг Украинага бостириб кириши ҳеч ким ғалаба қозонмайдиган қадам бўлиши ҳақида огоҳлантиради.
10 феврал куни Буюк Британия ташқи ишлар вазири Лиз Трасс Москвада Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров билан музокара ўтказганди.
Лавров Британия ташқи ишлар вазири билан музокараларни «кар ва соқовнинг суҳбати» деб атади.
Мавзуга оид
19:31 / 14.06.2026
Буюк Британия Россия «яширин флоти» танкерини қўлга олди
10:02 / 13.06.2026
Украина армиясида кенг кўламли ислоҳотлар бошланди
18:11 / 12.06.2026
Uzbekistan Airways ёнилғи танқислиги туфайли Ўзбекистондан Россияга айрим парвозларни қисқартиради
17:21 / 12.06.2026