Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Путин ва Макрон нима сабабдан тўрт метрлик стол атрофида суҳбатлашгани маълум қилинди
Reuters манбаларига кўра, Франция президенти Россия томонининг ПЦР тест топшириш талабини рад этган ва шу сабаб президентлар музокаралар чоғида тўрт метрли стол атрофида ўтиришган.
Фото: Reuters
Франция президенти Эммануэл Макрон Владимир Путин билан музокаралар ўтказиш мақсадида Россияга келганида коронавирус учун ПЦР тест топширишдан бош тортган. Шу сабаб улар ўртасида масофа сақланган, дея хабар бермоқда Reuters агентлиги Франция президентига яқин икки манбага таянган ҳолда.
Шунинг учун ҳам президентлар музокаралар чоғида тўрт метрли стол атрофида ўтиришган.
Манбаларга кўра, Макронга танлов таклиф қилинган: тестдан ўтиш ва Путин билан яқинроқ масофада гаплашиш ёки рад этиш ва оралиқ масофани сақлаш.
«Хавфсизлик нуқтайи назаридан рус шифокорларига президентнинг ДНКсини олишга рухсат бера олмасдик», — дея таъкидлаган Reuters суҳбатдошларидан бири.
Франция томонининг маълум қилишича, Макрон Россияга учишдан олдин ПЦР тестидан ўтган, шунингдек, Москвага етиб келганидан сўнг антиген тест ҳам топширган. Бу унинг шахсий шифокори томонидан амалга оширилган.
Аввалроқ, Россия президентининг матбуот котиби Дмитрий Песков президентлар орасидаги масофани коронавирусга қарши чоралар билан боғлаб, «фақат эпидемиологик чоралар», дея изоҳ берганди.
Маълумот учун, 7 февраль куни Кремлда Россия ва Франция президентлари ўртасида музокаралар жараёни бўлиб ўтди. Улар қарийб олти соат давомида Украина атрофидаги вазиятни муҳокама қилишган.
Мавзуга оид
17:52 / 10.04.2026
Россия ва Украина ўртасида «пасха сулҳи» эълон қилинди
10:55 / 10.04.2026
Россия “совет халқи геноциди”ни инкор этганлик учун жазо жорий қилди
15:29 / 03.04.2026
Трамп Макрон ва унинг рафиқасини масхара қилди. Франция етакчиси жавоб қайтарди
13:13 / 03.04.2026