Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хитойда автобус портлаши оқибатида 40дан ортиқ киши жароҳатланди
Полициянинг маълумот беришича, бир киши ҳалок бўлган.
Хитойнинг Шэнян шаҳрида йўловчи автобуси портлади, деб хабар берди "Хуанцю шибао" газетаси.
Хабарга кўра, автобус салонида кучли портлаш содир бўлган. Портлаш тўлқини автобус ойналарини тўкиб ташлаган ва ташқи томонига шикаст етказган.
Полициянинг маълумот беришича, портлаш натижасида бир киши ҳалок бўлган, 42 киши жароҳатланган.
"Охирги маълумотларга кўра, бир киши ҳалок бўлган, икки киши оғир жароҳатланган, яна 40 киши енгил яраланган. Жабрланганлар шифохонага ётқизилган", - дейилади шаҳар полицияси хабарида.
Ҳозирда портлаш сабабли ўрганилмоқда.
Мавзуга оид
10:40 / 01.07.2026
Монакодаги портлаш бўйича терговда УХХ номи тилга олинди
09:25 / 30.06.2026
Монакодаги портлашда украиналик миллионер жабрланди
10:05 / 22.06.2026
Ёзги иссиқда автобусларда кондиционерлар иши текширилмоқда
08:51 / 22.06.2026