Фото: Konnichiwa Club

Разведкачилар тайёрлаш учун ўғирланган одамлар

Япония ҳукумати энг камида 17 киши ўғирланганини даъво қилади. КХДР ўғирланганларнинг сони 13 та эканини айтади. Шимолий Корея жосуслари томонидан содир этилгани гумон қилинадиган бошқа одам ўғирлашлар далиллар етарли бўлмагани ва бошқа қатор важларга кўра, на Япония ва КХДР расмийлари томонидан тан олинмаган.

 Япония ҳукумати ўғирлаб кетилганини расман тан олган фуқаролар. Фото: JapanForward

Шимолий Корея расмийлари тутқунликдагиларнинг беш нафари музокаралар натижасида ўз ватанига қайтгани, қолган саккиз киши эса вафот этганини таъкидлайди. Бироқ Япония буни ёлғон маълумот деб ҳисоблаб, ўғирлаб кетилган фуқароларининг иши қайтадан тергов қилинишини талаб қилиб келади.

Ўғирлаб кетилганлар ўртача 20-30 ёшда бўлишган. Уларнинг энг кичиги Мэгуми Ёкота исмли қиз бўлиб, у атиги 13 ёшда эди. Ўғирланганларнинг аксарияти сиёсат ва ҳукмрон доиралардан узоқ, оддий одамлар бўлгани айтилади.

Ўғирлаб кетилган японларнинг оила аъзолари нодавлат ташкилот тузиб, муаммога ҳукумат ва халқаро ҳамжамият эътиборини қаратиб келмоқда. Фото: Sukuukai

Ўғирлаб кетилган японлар Шимолий Корея махсус хизматлари томонидан Япония ҳудудида амалга ошириладиган разведка амалиётларига тайёргарлик кўриш жараёнига жалб этилган. Хусусан, улар разведка хизматлари ходимларига япон тили ва маданиятини ўргатиш билан шуғулланган.

Япония бош вазири Дзюнитиро Коидзуми