10:13 / 14.02.2022
6887

Болалар қайси ёшдан тайёрлов гуруҳларига қабул қилиниши аниқлаштирилди

Фото: Kun.uz

Ҳукуматнинг “Вазирлар Маҳкамасининг “Болаларни бошланғич таълимга мажбурий бир йиллик тайёрлаш тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2020 йил 9 мартдаги 132-сон қарорига ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

Ўзгартириш ва қўшимчалар қуйидагилардан иборат:

  • биринчидан, 3-банднинг иккинчи хатбошиси янги таҳрирда баён этилди ва унга кўра, тайёрлов гуруҳларида ўқув йили жорий йилнинг 2 сентябридан кейинги йилнинг 31 майигача бўлган даврни, ёзги соғломлаштириш даври жорий йилнинг 1 июнидан 31 августигача бўлган даврни ўз ичига олади. Олдинги таҳририда ёзги соғломлаштириш даври назарда тутилмаган;
  • иккинчидан, қарорнинг 2-иловаси 4-бандининг биринчи хатбошисига ўзгартириш киритилди, унга мувофиқ мактабгача таълим ташкилотларига қамраб олинмаган болаларнинг мавжуд контингенти тегишли органлар томонидан май ва июнь ойларида ўрганилади. Илгари бу июнь ва июль ойларида амалга ошириларди;
  • учинчидан, қарорнинг 2-иловасининг 6-банди ҳам янги таҳрирда баён этилди. Унга кўра, энди тайёрлов гуруҳларига келгуси йилда 7 ёшга тўладиган болалар қабул қилинади. Олдинги таҳририда бу ёш тегишли йилнинг 1 сентябрида 5 ёшу 6 ойни ташкил қиларди.
Top