Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қашқадарёда банк муассасаларида фирибгарлик ва талон-торож қилиш ҳолатлари фош этилди
Нишон туманида “Микрокредитбанк” АТБ собиқ мутахассиси фуқароларнинг 200,4 миллион сўм пулини ўзлаштириб юборган.
Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг хабар беришича, департаментнинг Нишон туман бўлими томонидан “Микрокредитбанк” АТБ Нишон филиалининг мурожаатига асосан терговга қадар текширув ўтказилган. Текширувда аниқланишича, филиалининг собиқ мутахассиси Ж.Ғ. “Ҳумо маркази” базасига банк банкоматидан мижозларга нақд пул берилмагани сабабли ечиб олинган пулларини пластик карталарга қайтариб бериш ҳақида собиқ бошқарувчининг номидан сохта мурожаатлар юборган.
Сўнг мижозларнинг пластик карталарини ўзининг қўл телефонига улаб, жами 200,4 миллион сўмни фирибгарлик йўли билан қўлга киритган.
Шунингдек, департаментнинг Қарши туман бўлими томонидан “Микрокредитбанк” АТБ Қашқадарё вилоят минтақавий филиалининг мурожаатига асосан терговга қадар текширув ўтказилган. Текширувда, фуқаро Ш.И. руҳий носоғлом фуқаро Х.А.ни “R.A.” МЧЖга раҳбар сифатида қайта расмийлаштириб, МЧЖга ажратилган 300 миллион сўм кредит маблағини нақдлаштириш орқали талон-торож қилгани аниқланган.
Қайд этилишича, мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Мавзуга оид
22:01 / 13.06.2026
Қашқадарёда қум-шағал аралашмасини ноқонуний қазиб олиш ҳолатлари фош этилди
15:47 / 13.06.2026
Порахўрлик жинояти иштирокчилари муддатидан илгари озод қилинмайди
15:20 / 13.06.2026
Эски сандиқдан топилган британча сурат: Дулси хоним излаган Боқижон Акрамов Бухоро ва Қашқадарёдан топилди
20:30 / 09.06.2026