Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Ташқи меҳнат миграцияси тўғрисида»ги қонун лойиҳаси иккинчи ўқишда қабул қилинди
Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг мажлисида «Ташқи меҳнат миграцияси тўғрисида»ги қонун лойиҳаси иккинчи ўқишда қабул қилинди.
Қонун лойиҳаси ташқи меҳнат миграцияси соҳасидаги ҳуқуқий базани қонунчилик даражасида мустаҳкамлайди, меҳнат мигрантлари ҳуқуқларига оид халқаро ҳужжатлар нормалари миллий қонунчиликка татбиқ этилади.
Шунингдек, ягона қонунда фуқароларнинг Ўзбекистондан ташқарида меҳнат фаолиятини ташкил этиш ва хорижий фуқароларни мамлакатда меҳнат фаолиятини амалга оширишга жалб этиш тартиби тизимлаштирилган.
Қонун лойиҳаси ташқи меҳнат миграцияси соҳасидаги давлат сиёсатининг асосий йўналишларини белгилаб беради. Лойиҳага кўра, қонун нормаларига мувофиқ ишга жойлаштирилган фуқароларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш, Ўзбекистондан ташқарида вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошираётган фуқароларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, қайтган фуқароларни реинтеграция қилиш тартиби тизимлаштирилади.
Қонун лойиҳасининг қабул қилиниши фуқароларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш, ташқи меҳнат миграцияси жараёнларига замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш, меҳнат мигрантларининг ҳисобини юритиш ва бу борада мониторинг олиб боришга хизмат қилади.
Мавзуга оид
20:27 / 26.06.2026
Россияда мигрантлар учун божлар 5-12 баравар оширилди
17:36 / 24.06.2026
Европа Иттифоқи Ўзбекистонда мигрантлар учун марказ ташкил этиши мумкин - ОАВ
21:39 / 22.06.2026
Россияда мигрантларнинг пул ўтказмаларидан комиссия ундириш таклиф этилди
17:32 / 19.06.2026