17:00 / 17.02.2022
13609

ISHONCH дўконлар тармоғи янги йилдаги илк филиалини очди

Фото: ISHONCH дўконлар тармоғи

ISHONCH дўконлари республикамизнинг деярли барча ҳудудларида мавжуд бўлиб, жорий йилда яна 20 га яқин дўкон очишни режалаштирган. Куни кеча Самарқанд вилояти, Каттақўрғон туманида тармоқнинг 51-филиали очилиши бўлиб ўтди.

 ISHONCH — бу маиший техника ва уй учун маҳсулотлар мавжуд бўлган дўконлар тармоғи бўлиб, барча маҳсулотларни муддатли тўлов асосида харид қилиш мумкин. Тармоқнинг биринчи дўкони 2010 йилда Фарғона вилояти, Учкўприк туманида очилган. Бу йилнинг март ойида ISHONCH дўконлар тармоғи ўзининг 12 йиллигини нишонламоқда. 

Ушбу йилнинг 15 феврал кунида Самарқанд вилояти, Каттақўрғон тумани, Кадан қўрғонида янги филиал ўз эшикларини очди. Очилиш маросими тантанали равишда, қизиқарли шоу-дастур тақдим этган ҳолда ўтказилди, тадбирга ташриф буюрганлар орасида совғаларга бой турли хил танловлар ўтказилиб, барчага аъло кайфият улашилди. 

Фото: ISHONCH дўконлар тармоғи

ISHONCH дўконлар тармоғи ўтган йил давомида республикамизнинг Андижон, Наманган, Сирдарё, Тошкент, Самарқанд, Хоразм, Навоий, Бухоро, Қашқадарё вилоятлари ва Қорақалпоғистон Республикасида янги дўконларини очиб, ўзининг қамров ҳудудини кенгайтирди. Ҳозирги кунда барча филиаллар аҳолига сифатли ва самарали хизмат кўрсатиб келмоқда. 

Муддатли тўлов ISHONCH дўконлар тармоғининг асосий устунлиги бўлиб, барча маҳсулотларни 3 ойдан 12 ойгача бўлган муддатга харид қилиш мумкин. Дўконларда 7000 дан ортиқ маҳсулот турлари мавжуд бўлиб, уларнинг орасида йирик ва кичик маиший техникалар, смартфонлар, планшетлар, ноутбуклар, офис ва уй учун техникалар, барча турдаги мебел жиҳозлари, спорт анжомлари, мусиқий асбоблар, автомобил эҳтиёт қисмлари, болалар учун маҳсулотлари ва яна кўплаб бошқа турдаги маҳсулотлар мавжуд. 

ISHONCH дўконлар тармоғининг мижозлари учун кўплаб қулайликлар яратилган бўлиб, улардан бири бюджет ташкилоти ходимлари ва нафақадагилар учун муддатли тўловни расмийлаштиришга атиги паспортнинг ўзи кифоя.

Фото: ISHONCH дўконлар тармоғи

ISHONCH компаниясининг асосий мақсади қисқа вақт ичида орзуларни ҳақиқатга айлантириб, унга эришиш учун имконият яратиб, биз мавжуд бўлган ҳудудларда аҳоли турмуш тарзини ривожлантириш ва юксалтиришга ўз ҳиссамизни қўшишга қаратилган. Шундан келиб чиққан ҳолда, янги очилган филиалда 49 нафар янги иш ўрни яратилган бўлиб, уларнинг асосий қисмини Каттақўрғонлик ёшлар эгаллаган.

Фото: ISHONCH дўконлар тармоғи

Шунингдек, ижтимоий тармоқлардаги расмий саҳифаларимизда компаниянинг 12 йиллигига бағишланган танлов ўтказилаётганини маълум қиламиз.

Бизнинг Telegram-ботимизда ISHONCH компаниясида мавжуд бўлган бўш вакансиялар ҳақида маълумотни олишингиз ва анкетангизни қолдиришингиз мумкин.

Ягона call-маркази: (+998) 73−515−22−22.

Facebook

Instagram

Telegram

YouTube

Реклама ҳуқуқи асосида

Top