Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Самарқанд шаҳрида содир бўлган ЙТҲда Cobalt ва Mercedes ўзаро тўқнашди
Катта тезликда ҳаракатланиб бетон тўсиқдан ошиб ўтган Cobalt машинасининг мотори Mercedes билан тўқнашувдан аввал жойидан узилиб тушган.
Фото: ИИБ ахборот хизмати
Вилоят ИИБ ахборот хизматининг хабар беришича, 2022 йил 17 феврал куни соат 01:45 да Самарқанд шаҳар Мирзо Улуғбек кўчасида Cobalt ва Mercedes машиналари иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди.
Cobalt машинаси катта тезликда ҳаракатланиб келиб бошқарувни йўқотган ва бетон тўсиқдан ошиб, йўлнинг қарама-қарши йўналишига ўтиб кетган. Сўнг рўпарасидан келаётган Mercedes машинаси билан тўқнашган. Оқибатда ҳар иккала машина ҳайдовчилари оғир тан жароҳатлари олиб, шифохонанинг жонлантириш бўлимига ётқизилган.
Дастлабки суриштирувда аниқланишича, Cobalt машинаси белгиланган тезлик меъёрларини бузган ҳолда ҳаракатланган ва йўл ўртасидаги бетон тўсиққа урилганда унинг мотори узилиб тушган. Шунингдек, ўзаро тўқнашув туфайли машиналарнинг иккаласи ҳам яроқсиз ҳолга келган.
Қайд этилишича, ҳозирда воқеа юзасидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
07:23 / 05.05.2026
Президент Самарқанддаги ОТБ йиғилишида муҳим ташаббусларни илгари сурди
17:45 / 30.04.2026
Форма ортидаги схема: Самарқандда лейтенант миллион долларлик ишда гумонланмоқда
15:48 / 30.04.2026
50 долларлик офис ва минглаб мижоз: тасодифий буюртмани катта бизнесга айлантирган самарқандлик тадбиркор ҳикояси
15:10 / 30.04.2026