Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Самарқандда товламачилик йўли билан фуқаролардан пул талаб қилган шахс ушланди
Андижон шаҳрида яшовчи шахс опа-сингиллардан 300 минг Россия рубли талаб қилиб, 3 минг доллар олаётганда қўлга олинган.
Фото: Самарқанд вилоят ИИБ ахборот хизмати
Самарқанд вилоят ИИБ ахборот хизматининг хабар беришича, вилоят ИИБга фуқаро Ш.Д. ариза билан мурожаат қилган. У аризасида опасининг таниши бўлган, Андижон шаҳрида яшовчи, 1995 йилда туғилган Б.Ш., Ш.Д. ва унинг опасининг ожизлигидан фойдаланиб, шунингдек, ҳозирда 1-гуруҳ ногирони бўлган укасини қўрқитиб, улардан 300 минг Россия рублини талаб қилганини билдирган.
Аризага асосан, 2022 йил 13 феврал ИИВ ЖҚББ, ДХХ, Прокуратура ҳамда вилоят ИИБ ЖҚБ уюшган жиноятчиликка қарши кураш бўлими ходимлари ҳамкорлигида тезкор тадбир ўтказилган. Тадбирда Б.Ш. ариза муаллифидан 3 минг доллар олаётган вақтида далилий ашёлар билан ушланган.
Қайд этилишича, ҳолат юзасидан Б.Ш.га нисбатан Жиноят кодексининг 165-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
13:08 / 09.12.2025
Отасини таъминлашдан бўйин товлаган ўғил 15 суткага қамалди
17:31 / 04.12.2025
Паст Дарғомда чўчқахона эгалари ҳавони ифлослаб келгани аниқланди
17:53 / 25.11.2025
Адиз Бобоев Самарқанд вилояти ҳокими лавозимига тасдиқланди
14:21 / 25.11.2025