Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Шавкат Мирзиёев: «Ҳеч қачон мен учун бирор ерни тайёрланглар демайман»
Айни пайтда президент Шавкат Мирзиёев Янгиҳаёт ва Сергели туманларида бўлиб турибди. Туманлар фаоллари билан учрашув бўлиб ўтмоқда, деб хабар берди Kun.uz мухбири.
Фото: Президент матбуот хизмати
“Кеча тунда телевизордаги лавҳани кўрдим. Кечасиёқ бу масалани ўргандим. Очиғи, кўрганларим Янгиҳаёт туманига муносиб эмас. Бу туманнинг ҳокимининг исми ҳам Ҳаёт. Менга фақат чиройли жойларни кўрсатаман, деб уринманглар. Ҳеч қачон мен учун бирор ерни тайёрланглар демайман, менга баҳони ўша жойлардаги халқ берсин.
Менга яхшини кўрсатиш шарт эмас, яхшиси ўзимизнинг ютуғимиз. Ёмонини кўрсатайлик ва бунинг устида ишлайлик. Ҳоким ва сектор раҳбарлари бу масалада ишласин, ундай уятли жойлар тарихда қолиши керак”, – деди президент.
Масала бўйича сўзга чиққан ҳудудий раҳбарлар бу манзаралар Тошкент вилоятида шаҳарга қўшилган ҳудудлар эканлиги, тез орада бу ерда ободонлаштириш ишлари олиб борилишини билдирдилар.
Шунингдек, президент таълим масаласига яна бир бор тўхталди:
“Мана, бугун йирик фабрика раҳбари билан гаплашдим. Айтинг, нима муаммо десам, “Муҳтарам президент, энг катта муаммо кадрлар, чет элдан мутахассислар чақириб ишлатаман. Айримларига 5-10 минг доллар ойлик беряпман”, деяпти. Тўғри, чунки биз таълимга эътибор бермадик. Қани энди ана шу ойликларни ўзимизнинг қоракўзлар олса”, – дея президент сўзларидан иқтибос келтирмоқда Kun.uz мухбири.
Мавзуга оид
08:31 / 15.01.2026
Тошкентда кучли дорилар ноқонуний муомаласига оид ҳолатлар аниқланди
10:41 / 09.01.2026
Сергелида BYD ҳайдовчиси қизил чироқда ўтиб, 2 та автомобил билан тўқнашди
09:29 / 24.12.2025
Тошкентда 25 декабрдан айрим кўчаларда ҳаракат вақтинча чекланади
12:12 / 21.12.2025