Ўзбекистон | 22:59 / 21.02.2022
7717
1 дақиқада ўқилади

Қашқадарёлик блогер 3 сотих ерни олиб бериш учун 7 миллион сўм олаётганда ушланди

У 7 миллион сўм эвазига Чироқчи туманида маиший хизмат кўрсатиш масканлари қурилиши учун ажратилган жойдан 3 сотих ер олиб бермоқчи бўлган.

Фото: ИИБ ахборот хизмати

Вилоят ИИБ ахборот хизматининг хабар беришича, 2022 йил 21 феврал куни Ғузор туманида яшовчи М.Ш. фуқаролардан бирига маиший хизмат кўрсатишга ажратилган жойдан ер олиб бериш учун пул олаётганда ушланган.

У Чироқчи тумани ҳокимлигидаги таниши орқали 3 сотих ер олиб бериш эвазига Қарши шаҳридаги чойхоналардан бирида фуқаро Э.О.дан 7 миллион сўмни фирибгарлик йўли билан олган вақтда вилоят ИИБ ва Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг Қашқадарё вилояти бошқармаси ходимлари томонидан қўлга олинган.

Қайд этилишича, ҳозирда ҳолат юзасидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Kun.uz манбасига кўра, қўлга олинган шахс Қашқадарёда фаолият юритувчи таниқли YouTube блогерлардан бири.

Ғайрат Йўлдошев
Тайёрлаган Ғайрат Йўлдошев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид