Сенатда Европа Иттифоқи билан алоқаларни мустаҳкамлаш масалалари муҳокама қилинди
Танзила Норбоева Европа парламенти делегацияси билан учрашди. Бу ҳақда Сенат ахборот хизмати хабар берди.
2022 йил 23 февраль куни Олий Мажлис Сенати раиси Танзила Норбоева Европа парламентининг ташқи ишлар бўйича қўмитаси раиси Дэвид Макаллистер бошчилигидаги делегация билан учрашди.
Олий Мажлиси Сенати ахборот хизматининг хабар беришича, томонлар Европа Иттифоқи билан алоқалар, хусусан, парламентлараро муносабатларни янада мустаҳкамлаш масалаларини муҳокама қилишди.
Кўриш мумкинки, мамлакатларнинг парламент аъзолари ўртасида тўғридан-тўғри алоқаларни йўлга қўйиш мақсадида мунтазам равишда делегациялар ташрифлари амалга оширилмоқда, парламент аъзолари қонун ижодкорлиги фаолиятини ўрганиб, ўзаро тажриба алмашмоқда.
Учрашувда Д.Макаллистер Европа Иттифоқи Марказий Осиё давлатлари билан ҳамкорликка эътибор қаратаётганини, шу жумладан, Ўзбекистон билан ўзаро манфаатли соҳаларда шериклик ва ҳамкорлик алоқалари изчил ривожланаётганини қайд этди.
Хусусан, “Ўзбекистон Республикаси Президентининг мамлакатни тўғри йўналтириш юзасидан амалга ошираётган саъй-ҳаракатлари туфайли биз ушбу ислоҳотларни қўллаб-қувватлашга тайёрмиз.
Ўзбекистон Европа Иттифоқининг GSP+ рўйхатига киритилиши муҳим воқеа. Ушбу имтиёзлар ўзбекистонлик тадбиркорлар учун яхши имкониятлар очиши ҳамда Ўзбекистоннинг экспорт салоҳиятини янада юксалтиришига ишонч билдирамиз”, – дея таъкидлади у.
Тадбирда иккала томонлар ҳам ўзларини қизиқтирган масалалар юзасидан фикр алмашдилар.
Олий Мажлис Сенати ахборот хизмати