Жамият | 19:00 / 25.02.2022
20179
2 дақиқада ўқилади

Ўзавтосаноат: саноат ва кластерлар ривожланмоқда

Фото: Ўзавтосаноат

Автомобил саноати Ўзбекистон иқтисодиётида етакчи ўринлардан бирини эгаллайди. Бу соҳада мамлакат аҳолисининг салмоқли қисми бандлиги таъминланган – автомобилсозликдаги битта иш ўрни турдош соҳаларда 7-8та иш ўрнини яратади. Ҳар йили 280 мингга яқин автомобил ишлаб чиқарилади. Ўзбекистон автомобил саноати автотранспорт воситалари ишлаб чиқарувчи мамлакатлар ўртасида 26-ўринни эгаллаган ва шунинг учун постсовет маконида бу кўрсаткич бўйича Россия автосаноатидан сўнг иккинчи ва Марказий Осиё мамлакатлари орасида биринчи ўринда. Ўзбекистон 1998 йилдан буён Халқаро  автотранспорт ишлаб чиқарувчилар ташкилотининг аъзоси ҳисобланади (OICA).

Ҳозирги вақтда эҳтиёт қисмлар ишлаб чиқариш бўйича маҳаллий ўзбек корхоналари сони 300дан ошиқни ташкил этади (жумладан, 26 тармоқ, 280та хусусий корхона). Автомобил кластери асосан водийда жойлашган. Самарқанд вилояти юк автомобиллари, автобуслар, Жиззах вилояти эса енгил тижорат автомобилларини ишлаб чиқаради. Мультипликатив эффектни ҳисобга олганда, тармоқ корхоналарида 200 000дан ошиқ одам ишлайди ва меҳнат қилади.

Ўзавтосаноат туфайли унинг фаолиятига боғлиқ саноат ва кластерлар ривожланмоқда, бу – банклар, фан, маданият, йўллар, кимёвий ва оғир, резина техника саноати, ихтисослашган кадрларга талаб ошмоқда, университет муҳитида автомобилсозлик йўналиши ривожланмоқда. Автомобил йиғиш заводларининг очилиши туфайли хорижда мамлакат имижи юқори баҳоланган ва экспорт бозоридаги кучли рақобат муҳитидан келиб чиқиб, бизнинг автомобиллар ва эҳтиёт қисмлар ўз сегментида муваффақиятли сотилмоқда.

Дунёда тан олинган барча мамлакатлардан фақат 49таси автомобил ишлаб чиқариш имкониятига эга бўлган. Сотиш, қайта сотиш ҳамманинг қўлидан келиши мумкин, аммо нолдан ишлаб чиқаришни ҳар ким қила олмайди. Автомобил саноати – бу юқори аниқликдаги техникани халқаро стандартлар асосида мураккаб технологик ишлаб чиқариш жараёни бўлиб, ҳамма давлат ҳам мазкур йўналишни ривожлантириш салоҳиятига эга эмас. 

Реклама ҳуқуқи асосида

Мавзуга оид