“Эндрюс” авиабазасида давлат раҳбарини АҚШ давлат котибининг ўринбосари Кристофер Ландау, АҚШ–Ўзбекистон савдо палатаси раиси Кэролин Лэмм ва бошқа расмийлар кутиб олди.

Ташриф дастурига қуйидагилар киритилган:
- 5–6 ноябр: АҚШ президенти Доналд Трамп билан учрашув;
- “С5+1” саммити: Марказий Осиё мамлакатлари ва АҚШ етакчилари иштирокидаги йиғилиш;
- Конгресс ва ҳукумат вакиллари билан музокаралар;
- АҚШнинг етакчи компаниялари раҳбарлари билан алоҳида учрашувлар;
- ишбилармон доиралар иштирокидаги давра суҳбати.
Ташриф доирасида савдо-иқтисодий ҳамкорлик, инвестиция лойиҳалари, транспорт-логистика ва технологиялар соҳасида қўшма ташаббусларни илгари суриш масалалари муҳокама қилиниши кутилмоқда.












