Ўзбекистон | 07:27 / 25.02.2022
17728
1 дақиқада ўқилади

Uzbekistan Airways Россия шаҳарларига бир қатор рейсларни бекор қилди

Фото: Kun.uz

Uzbekistan Airways Ростов ва Краснодарга парвозлар бекор қилинганини маълум қилди.

Россиянинг Ростов-Дон (Платов) ва Краснодар шаҳарлари халқаро аэропортлари фаолияти вақтинча тўхтатилгани муносабати билан, авиакомпания бир қатор мунтазам қатновлар бекор қилинганини билдирди.

Улар:

  • HY-9647/9648 Тошкент-Ростов-Дон-Тошкент йўналишида – 25, 27 февраль ва 2 март кунлари;
  • HY-9687/9688 Тошкент-Краснодар-Тошкент йўналишида – 27 февраль ва 1 март кунлари;
  • HY-3687/3688 Тошкент-Краснодар-Тошкент йўналишида – 2 март куни.

Бекор бўлган парвозлар йўловчилари авиачипталар тўлиқ қийматини чипта сотиб олинган жойда қайтариб олиши ёки парвозлар қайта тикланганидан кейин бошқа санага бепул қайта бронлаш ҳуқуқига эга.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид