2021 йилда олий ва профессионал таълим муассасаларида 16,4 млрд сўмлик молиявий хато аниқланди
2021 йилда олий ва профессионал таълим муассасаларида 16,4 млрд сўмлик молиявий хато ва камчиликлар аниқланди, қонунбузилишга йўл қўйган 46 нафар ходим лавозимидан озод этилди. Бу ҳақда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги бошқарма бошлиғи Салоҳиддин Тошматов маълум қилди.
2021 йилда тизимдаги 479 та таълим муассасасида, жумладан 56 та олий таълим муассасаси ҳамда 423 та касб-ҳунар ва ўрта махсус таълим муассасасида молиявий фаолиятга доир мониторинг ва профилактика тадбирлари ўтказилди.
Ўтказилган профилактика тадбирлари натижасида, 49 та олий таълим муассасасида 9,4 млрд сўмлик ҳамда 253 та профессионал таълим муассасасида 7,0 млрд сўмлик, жами 302 та таълим муассасасида 16,4 млрд сўмлик молиявий хато ва камчиликларга йўл қўйилгани аниқланди.
Бундан, 3,3 млрд сўм вазирликнинг ички аудит бошқармаси томонидан, 7 млрд сўм ҳудудий ички аудит хизматлари ҳамда 6,1 млрд сўм олий таълим муассасаларида фаолият юритаётган бош аудиторлар томонидан ўтказилган профилактика тадбирлари натижасида қайд этилган.
2 та олий таълим ҳамда 10 та касбий таълим муассасасида ўтказилган профилактика тадбирларида аниқланган 2,7 млрд сўмлик молиявий хато ва камчиликларда жиноят аломатлари мавжудлиги сабабли, ўрганиш материаллари расмийлаштирилиб, ҳуқуқий баҳо бериш ва қонуний чора кўриш учун ҳуқуқни муҳофаза этувчи органларга юборилган.
Хато ва камчиликларга, молиявий қонунбузилиш ҳолатларига йўл қўйган раҳбар ва масъул ходимларнинг 161 нафарига нисбатан интизомий жазо қўлланилган, 46 нафари эгаллаб турган лавозимидан озод этилган.
Мавзуга оид
11:58 / 17.11.2024
“Кўниколмай каравотдан тушиб кетган” — талабалар ётоқхонасидаги саргузаштлар
11:40 / 10.11.2024
Олтин ва кумуш арзонлашди, Bitcoin нархи кескин ошди - халқаро молия бозори шарҳи
12:10 / 20.10.2024
Доллар мустаҳкамланди, Bitcoin ва олтин нархи кескин қимматлашди — халқаро молия бозори шарҳи
20:06 / 18.10.2024