Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Эвакуация қилинаётган Ўзбекистон фуқароларидан иборат биринчи гуруҳ Львовдан йўлга чиқди
Ўзбекистоннинг Украинадаги элчихонаси хабарига кўра, 26 феврал Тошкент вақти билан соат 20:30да 90дан зиёд Ўзбекистон фуқароларидан иборат биринчи эвакуация гуруҳи Львовдан “Краковец” назорат-ўтказиш пункти йўналиши бўйлаб йўлга чиққан.
Фото: Видеодан кадр
Чегарани кесиб ўтиш Ўзбекистоннинг Польшадаги элчихонаси билан ҳамкорликда мувофиқлаштирилмоқда, дейилади ТИВ расмий вакилининг ахборотида.
Расмий хабарга Ўзбекистон фуқаролари Украина–Польша чегараси томон йўл олгани акс этган видео илова қилинган.
Эслатиб ўтамиз, Украина ҳудудига Россия босқини сабаб мамлакатда шаҳарлараро транспорт тизими издан чиққан. Аввалроқ Ташқи ишлар вазирлиги бу ҳолат Украинанинг шарқий ва марказий вилоятларидан ватандошларни Польша билан чегарадош Львов шаҳрига хавфсиз етказишни ташкил этишга тўсиқ бўлаётганини хабар қилганди.
Мавзуга оид
21:17 / 18.02.2026
Женевада уч томонлама музокараларнинг учинчи раунди бўлиб ўтди
20:11 / 18.02.2026
Путин яна икки йил урушишни режалаштирмоқда – NYT
18:17 / 18.02.2026
Залужний Украина президентини қарши ҳужум барбод бўлишида айблади
14:08 / 18.02.2026