Жаҳон | 10:29 / 26.02.2022
56903
5 дақиқада ўқилади

Урушнинг иккинчи куни оқибатлари. Суратлар

24 февралга ўтар кечаси Владимир Путин «Донбасс аҳолисини ҳимоя қилиш» мақсадида «махсус ҳарбий операция» бошлади ва россиялик ҳарбийлар Украина ҳудудига бостириб киришди. Икки кунлик жанглардан кейин россияликлар армияси бир неча йўналишларда илгарилаб, Киевга яқинлашди. Шаҳарда мудофаага кўмак беришга тайёр бўлган кўнгиллиларга қурол тарқатишмоқда. Ҳарбий ҳаракатларнинг учинчи кунига келиб Украинани тарк этишга мажбур бўлганлар сони 100 мингдан ошган. Қуйидаги материалда урушнинг иккинчи кунида олинган суратлар жамланди.

Киевдаги вайрон бўлган уй. Фото: АР/ТАСС

Киев атрофидаги ҳудуддаги ҳаво зарбалари оқибатлари. 2022 йил 25 февраль
Фото: Daniel Leal / AFP / Scanpix / LETA

Сўнгги соатлардаги асосий маълумотлар

  • Киевда жанг кетмоқда. Президент Владимир Зеленский мудофаага раҳбарлик қилмоқда. Расмийлар ўтган тунда 60 нафардан ортиқ диверсант йўқ қилинганини маълум қилди.
  • Россия БМТ Хавфсизлик кенгашида рус ҳарбийларининг Украинадаги ҳаракатларини қораловчи резолюциясига вето қўйди, Хитой қўшилмади.
  • ЕИ Россия раҳбариятининг 98 вакилига санкция қўллаган. Улар орасида — Владимир Путин, Михаил Мишустин, Сергей Лавров, Дмитрий Медведев, Владимир Колокольцев бор. Шунингдек банклар, авиақурилиш ва космик сектордаги компаниялар санкциялар остида.
  • АҚШ Путин, Лавров, Шойгу ва РФ Бош штаби раҳбари Валерий Герасимовни санкциялар рўйхатига қўшди.
  • Украина қуролли кучлари қўмондонлиги  Киевс областида россиялик десантчилар бўлган Ил-76 самолёти уриб туширилганини маълум қилди.
  • Anonymous ҳакерлар гуруҳи РФ мудофаа вазирлиги маълумотлар базасига киришга муваффақ бўлганини маълум қилди.
  • Россияда урушга қарши ўтказилаётган акциялар давомида 25 февраль куни яна 500дан ортиқ киши қўлга олинди. Бир кун олдин бундайлар сони мингдан ошиқ бўлганди.
  • Россия мудофаа вазирлиги бирорта йўқотишини тан олмаётганига қарамай жуда кўплаб рус аскарлари жанг майдонида ҳалок бўлмоқда ва яраланиб асирга тушмоқда.
Киев ташқарисидаги турар жой биноси 
Фото: Genya Savilov / AFP / Scanpix / LETA
Киевга киришда ўрнатилган танкларга қарши тўсиқлар
Фото: Anastasia Vlasova / Getty Images
Чегара ўтказув пунктида автомобилларнинг текширилиши
Фото: Anastasia Vlasova / Getty Images
Киевдаги отишмалар чоғида яраланган украин аскари
Фото: Emilio Morenatti / AP / Scanpix / LETA
Украинлар формасидаги ҳарбий хизматчи Киев чеккасидаги Оболон районида. Украина ИИВ украин ҳарбийлари ушбу ҳудудда УҚК формасини кийиб олган рус босқинчилари йўқ қилинганини маълум қилган.
Фото: Sergei Supinsky / AFP / Scanpix / LETA
Словакия билан чегарага олиб борувчи йўл. Урушнинг икки куни давомида Украинани 100 мингдан ортиқ киши тарк этди
Фото: Peter Lazar / AFP / Scanpix / LETA
Украиналик қочқинлар Словакия билан чегарани кесиб ўтмоқда
Фото: Martin Divisek / EPA / Scanpix / LETA
Венгрия билан чегарада турган қочқинлар
Фото: Janos Kummer / Getty Images
Босиб олинган Қрим осмонида учаётган рус вертолёти
Фото: EPA / Scanpix / LETA
Киевда уриб туширилган рус самолёти қолдиқлари олдида турган украин ҳарбий хизматчилари
​​​​Фото: Oleksandr Ratushniak / AP / Scanpix / LETA
Уриб туширилган самолёт қолдиқлари. Фото: АР/ТАСС
Мариуполдаги ҳужумлар вақтида шикастланган автомобил. Фото: АР/ТАСС
Харьковга келиб тушган ракеталар. 
Фото: Vyacheslav Madiyevskyy/ Ukrinform/Future Publishing via Getty Images
Украин ҳарбийлари ўзини ўзи мустақил деб эълон қилган ДХР назоратидаги Горловкани ўққа тутмоқда
Фото: Alexander Ermochenko / Reuters / Scanpix / LETA
Горловка ўққа тутилиши оқибатида мактаб ишчиси ҳалок бўлди
Фото: Alexander Ermochenko / Reuters / Scanpix / LETA
ДХРдаги автобус бекатига ўрнатилган Россия байроғи
Фото: Анатолий Жданов / Коммерсантъ
Артиллерия зарбалари келиб тушган мактаб ҳудуди
​​​​​​Фото: Alexander Ermochenko / Reuters / Scanpix / LETA
Горловкада уйига зарба келиб тушган аёл. Фото: Александр Рюмин/ТАСС
Харьков атрофидаги жангларда яксон қилинган рус танки ва бошқа ҳарбий техникалар
Фото: Maksim Levin / Reuters / Scanpix / LETA
Харьков яқинида ётган рус ҳарбий хизматчиси жасади
Фото: Vadim Ghirda / AP / Scanpix / LETA
Кўнгиллилар Киев мудофаасига ҳозирланмоқда
Фото: Mikhail Palinchak / Reuters / Scanpix / LETA
Кўнгиллилардан бири. Украина ҳукумати Киев аҳолисига бир неча минг автомат тарқатди
Фото: Mikhail Palinchak / Reuters / Scanpix / LETA
Одамлар тура жойлар ертўласида портлашлардан жон сақламоқда
Фото: Yuliia Ovsiannikova / Ukrinform / Zuma / Scanpix / LETA
Ертўлада жон сақлаётган киевликлар. Фото: АР/ТАСС
Украиналик ҳарбий хизматчилар ҳалок бўлган аскар жасадини олиб кетмоқда
Фото: Daniel Leal / AFP / Scanpix / LETA
Киев маркази. Фото: Valentyn Ogirenko / Reuters / Scanpix / LETA
Киевдаги кўприклардан бирини қўриқлаётган украин ҳарбийлари
Фото: Gleb Garanich / Reuters / Scanpix / LETA

Мавзуга оид