Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Украинадаги элчихона ўзбекистонликлар Молдова орқали ҳам эвакуация қилиниши мумкинлигини маълум қилди
Ўзбекистоннинг Украинадаги элчихонаси мамлакатни тарк этиш учун Молдовага кетмоқчи бўлган фуқароларга мурожаат билан чиқди.
Қайд этилишича, Молдова ҳудудига кириш борасида сўровлар келиб тушган. Элчихона хавфсизлик тамойилидан келиб чиқиб, фуқаролар учун Молдовага бориш осонроқ бўлса, ушбу вариантни кўриб чиқишлари лозим эканини билдирган.
«Молдовада бизнинг элчихонамиз мавжуд эмаслиги ва мамлакатнинг авиация майдони ҳаво қатнови учун ёпиқ эканини маълум қиламиз. Ҳозирда ушбу мамлакатда бўлган фуқароларга ёрдам бериш учун штаб ташкил этилмоқда. Штабнинг алоқа учун маълумотлари қўшимча равишда жойлаштирилади», дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Украина ҳудудида 4300 га яқин Ўзбекистон фуқароси борлигини маълум қилганди.
Ўзбекистоннинг Украинадаги элчихонаси 26 февраль куни Тошкент вақти билан соат 20:30 да Ўзбекистоннинг 90 нафардан зиёд фуқароларидан иборат биринчи эвакуация гуруҳи Львовдан «Краковец» назорат-ўтказиш пункти йўналиши бўйлаб йўлга чиққани ҳақида хабар берди.
Кейинроқ элчихона мамлакатдаги ўзбекистонлик фуқароларни эвакуация қилиш ишлари ҳақида қўшимча маълумот берди. Унда айтилишича, чегарани кесиб ўтиш узоқ вақт олади, биринчи гуруҳ учун бу жараён 14 соат давом этган.
Мавзуга оид
18:44
Украина дронлари Россиянинг камида 14 регионига ҳужум қилди
10:02 / 13.06.2026
Украина армиясида кенг кўламли ислоҳотлар бошланди
23:16 / 12.06.2026
Европа Иттифоқи Украина ва Молдова аъзолиги бўйича музокараларни бошлайди
17:21 / 12.06.2026