Жаҳон | 20:58 / 28.02.2022
13414
1 дақиқада ўқилади

Франция россиялик олигархларнинг мол-мулкларини мусодара қилишни режалаштирмоқда

Қайд этилишича, гап кўчмас мулк, люкс яхталар ва автомобиллар ҳақида кетмоқда.

Фото: AP

Франция ҳукумати россиялик олигархларнинг мамлакат ҳудудидаги барча активларини мусодара қилишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Франция молия вазири Брюно Ле Мэр маълум қилди, деб хабар берди Financial Times.

Унинг сўзларига кўра, гап кўчмас мулк, люкс яхталар ва автомобиллар ҳақида кетмоқда.

"Биз Россия ҳукуматига алоқадорлиги сабабли Европанинг санкциялар рўйхатига киритилган, Францияда активлари бўлган барча Россия фуқароларини аниқлаймиз. Биз бу активларни мусодара қилиш учун қонуний асос оламиз", – деди вазир.

Қайд этилишича, ушбу ҳафтада француз вазирлари бизнес вакиллари билан учрашувлар ўтказади.

Ле Мэр шунингдек, G7 давлатлари молия вазирлари Россияга қарши янги санкцияларни муҳокама қилиш учун учрашишини айтди.

Аввалроқ ЕИ Россияга қарши санкцияларнинг тўртинчи пакетини тайёрлаётгани хабар қилинганди.

Мавзуга оид