Элчихонани Киевдан кўчириш масаласи кўриб чиқилмаяпти — Ўзбекистон ТИВ расмийси
Ҳозирда дипломатик ваколатхона фаолиятининг асосий устувор йўналиши мамлакат фуқароларини хавфсиз эвакуация қилиш ҳисобланади.
Ташқи ишлар вазирлиги Украинадаги вазият туфайли Ўзбекистон элчихонасини бошқа шаҳарга кўчириш масаласи режалаштирилмаётганини маълум қилди.
Қайд этилишича, фуқаролардан «Киевда элчихоналари бўлган кўплаб давлатлар ўз идораларини Львов шаҳрига кўчирди. Ўзбекистон ҳам шундай йўл тутишни режалаштирганми?», қабилида савол келиб тушган. Бунга Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили қуйидагича жавоб берган:
Айни пайтда бизнинг асосий устувор вазифамиз Украинадаги мавжуд оғир вазиятни инобатга олган ҳолда барча Ўзбекистон фуқароларини хавфсиз эвакуация қилишни таъминлашдир. Элчихонанинг бошқа ҳудудга кўчирилиши бу жараёнлар самарадорлигини сезиларли даражада пасайтиради. Шу нуқтаи назардан ҳозирда элчихонамизни Киевдан кўчириш масаласи кўриб чиқилмаяпти.
Бундан аввалроқ 2 март тонгига қадар Украинадан Польша орқали Ўзбекистонга 1186 киши етказилгани хабар қилинганди. Ҳозирда Польшада Ўзбекистоннинг 800 нафардан ортиқ фуқаролари бўлиб турибди.
Мавзуга оид
19:03 / 18.11.2024
Ўзбекистонда хорижликларни номақбул шахс деб топиш ҳақидаги қонун кучга кирди
12:17 / 13.11.2024
Киев ЕПни Россиядан болаларни қайтаришда ёрдам беришга чақирди
10:13 / 11.11.2024
Трампнинг ўғли Зеленский яқин орада «нафақадан» маҳрум бўлишини ёзди
14:04 / 06.11.2024