Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Украинадан эвакуация қилинган ўзбекистонликларнинг навбатдаги гуруҳи олиб келинди
1 март куни Тошкент вақти билан соат 15:05 да Польшанинг Катовице шаҳридан парвоз этган самолёт 20:40 да пойтахтга келиб қўнди.
Транспорт вазирлиги хабарига кўра, “Uzbekistan Airways” АЖнинг Boeing 767 ҳаво кемасида амалга оширилган учинчи махсус рейс билан 253 нафар фуқаро ватанга олиб келинди.
Олиб келинганларнинг 54 нафари болалар ва 12 нафари чақалоқлар (гўдаклар).
Ҳозирга қадар Польшанинг Катовице шаҳридан амалга оширилган махсус рейслар орқали жами 762 нафар фуқаролар Ўзбекистонга олиб келинди.
1 март куни Тошкент вақти билан соат 9:15 да Украинадан эвакуация қилинган 258 нафар ўзбекистонликни Польшанинг Катовице шаҳридан олиб келган навбатдаги махсус самолёт пойтахтга қўнганди.
Мавзуга оид
10:02 / 13.06.2026
Украина армиясида кенг кўламли ислоҳотлар бошланди
23:16 / 12.06.2026
Европа Иттифоқи Украина ва Молдова аъзолиги бўйича музокараларни бошлайди
17:21 / 12.06.2026
Россия–Украина урушида фронт чизиғи: ташаббус ким томонда?
16:47 / 10.06.2026