Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Фойдаланилган сув ҳисобини юритиш бўйича ягона назорат тизими жорий қилинади
Президентнинг “Сув ресурсларини аниқ ҳисобга олиш тизимини йўлга қўйиш ва сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ бўйича маъмурчиликни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори лойиҳаси эълон қилинди.
Солиқ кодексининг 133-моддасида сув ресурсларини ҳисобга олишни амалга оширувчи органлар сувдан фойдаланиш ёки сувни истеъмол қилиш жойидаги солиқ органларига сувдан фойдаланувчи шахслар ва улар томонидан фойдаланилган сув ҳажмлари тўғрисида реал вақт режимида электрон шаклда ахборот тақдим этиши шарт деб белгиланган.
Молия вазирлиги, Сув хўжалиги вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг барча фойдаланилган сув ресурслари ҳисобини юритиш бўйича ягона автоматлаштирилган назорат тизимини жорий қилиш бўйича таклифлари маъқулланади.
Сув хўжалиги вазирлиги республика ҳудудидаги барча сув ресурслари, шу жумладан, қишлоқ хўжалиги соҳасида фойдаланилган сув ресурслари ҳисобини юритиш ва улардан самарали фойдаланишни назорат қилиш бўйича ягона махсус ваколатли давлат бошқаруви органи этиб белгиланади.
Сув хўжалиги вазирлигига сув олиш жойларини сувни бошқариш ва ҳисобга олиш воситалари билан жиҳозлаш ҳамда сувдан фойдаланиш ва сув истеъмолида сув ресурсларининг ҳисобини юритиш юзасидан тизимли мониторинг ўрнатилишини назорат қилиш вазифаси юклатилади.
Бунда, Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги, Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси, Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ҳамда “Ўзсувтаъминот” АЖ фойдаланилган сув ресурслари ҳажми тўғрисидаги ахборотни ҳар ойнинг якуни билан кейинги ойнинг 5-санасига қадар ягона маълумотлар базаси орқали Сув хўжалиги вазирлигига тақдим этиб борилиши йўлга қўйилади.
Мавзуга оид
08:58 / 25.05.2026
Ўзбекистонда архив хизматлари устидан назорат кучайтирилади
08:20 / 20.05.2026
Ўзбекистон сув истеъмоли юқори давлатлар рейтингига кирди
17:59 / 16.05.2026
Ўзбекистон кунлик сув истеъмоли юқори бўлган давлатлар қаторига кирди
18:00 / 06.05.2026