Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Андижонда 6 та хонадон бутунлай ёниб кетганлиги ҳақидаги хабарларга расмийлар изоҳ берилди
Ижтимоий тармоқларда Андижон туманидаги Храбек қишлоғида 6 та хонадон бутунлай ёниб кетганлиги тўғрисида хабарлар тарқалди. Kun.uz мухбири ҳодиса бўйича вилоят ФВБ ахборот хизмати билан боғланди.
Қайд этилишича, Андижон тумани “Кенгаш” МФЙ Обод кўчасида истиқомат қилувчи Х.Д. яшаш уйининг 200 м.кв том қисми ва уй рўзғор буюмлари ёниб зарарланган.
“Ижтимоий тармоқларда 6 та хонадон дея видео тарқалмоқда. Аслида 1 та хонадонда ёнғин юз берган. Ёнғин бошқа хонадонларга ўтмаган”, - дейди бошқарма ахборот хизмати раҳбари Сардорбек Зуннунов.
Ҳозирда ёнғин келиб чиқиш сабаби аниқланмоқда. Ёнғиндан тан жароҳати олганлар ва ҳалок бўлганлар йўқ. Ёнғинни бартараф этиш учун 5 та ёнғин қутқарув бўлинмалари жалб қилинган.
Мавзуга оид
10:25
Фарғонада ёнғин оқибатида 2 киши ҳалок бўлди
10:59 / 13.06.2026
Яккасаройда кўп қаватли уй фасадида ёнғин содир бўлди
14:04 / 11.06.2026
Тошкент–Андижон ва Тошкент–Термиз йўналишларида юқори тезликдаги поездлар қатнови режа қилинмоқда
13:28 / 11.06.2026